UZ

Сўнгги янгиликлар

15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  44 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2

Шомуродов гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда гол урган ягона футболчи Янгиликлар

Шомуродов гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда гол урган ягона футболчи

Осиё Кубоги доирасидаги Япония - Ўзбекистон учрашувида ҳисобни очган Элдор Шомуродов кетма-кет учинчи учрашувни голсиз тарк этмаяпти.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда ўз номини таблога ёздириб қўйган илк ва ҳозирча ягона футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Осиё Кубогининг биринчи турида захирадан майдонга тушиб, вакилларимизга Уммон устидан қозонилган ғалабани тақдим этувчи голга муаллифлик қилганди. Иккинчи турда эса Туркманистон билан бўлган баҳсда Шомуродов дублни расмийлаштирган. Бугун эса Япония дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқди.

Айни пайтда давом этаётган "F" гуруҳининг учинчи туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон учрашувида биринчи бўлим тугаган - 1:1.

Элдор Шомуродовнинг голига Япониядан Йошинори Муто жавоб тўпини йўллади.

"Машъал" академияси тарбияланувчиси ҳисобланган ҳужумчи айни пайтда 4 гол билан Осиё Кубоги тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам бўлган Қатар терма жамоаси футболчиси Алмоез Али ҳисобида 5 гол мавжуд.

ФАКТ: Элдор Шомуродов Осиё Кубогидаги дебют иштирокидаёқ Ўзбекистон терма жамоасининг қитъа чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлари Одил Аҳмедов ва Максим Шацкихга етиб олди. Ва битта мусобақада 4та гол урган илк ўзбекистонликка футболчига айланди. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоклари тарихидаги энг яхши тўпурари Александр Гейнрих ҳисобида 6та гол мавжуд.

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика