UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  17 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  20 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  2 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  8 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин Янгиликлар

Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин

"Рома" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Сериясидан Германия Бундеслигаси томон жўнаш эҳтимоли бор.

Журналист Николо Скирага маълум бўлишича, ҳужумчига Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Агар термамиз сардори Леверкузен жамоасига ўтса, у ерда Эрон терма жамоаси форварди Сердар Азмун билан бирга тўп тепади.

Инсайдернинг қайд этишича, Рим клуби Шомуродов учун тахминан 13-14 миллион евро таклиф қилинса, уни сотишга тайёр.

27 ёшли футболчига "Торино", "Кремонезе", "Специя", "Лилль" ва "Вальядолид" ҳам даъвогарлик қилмоқда. 

Элдор "Рома"га 2021 йилнинг ёзида бориб қўшилган. 2022/2023 йилги мавсумда ҳужумчи 9 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 27 ёшли ҳужумчининг "Рома" билан келишуви 2026 йилда якунига этади. Transfermarkt портали уни 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика