UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  3 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  6 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0

Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин Янгиликлар

Шомуродов Бундеслигага йўл олиб, Азмун билан бир жамоада ўйнаши мумкин

"Рома" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Сериясидан Германия Бундеслигаси томон жўнаш эҳтимоли бор.

Журналист Николо Скирага маълум бўлишича, ҳужумчига Леверкузеннинг "Байер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Агар термамиз сардори Леверкузен жамоасига ўтса, у ерда Эрон терма жамоаси форварди Сердар Азмун билан бирга тўп тепади.

Инсайдернинг қайд этишича, Рим клуби Шомуродов учун тахминан 13-14 миллион евро таклиф қилинса, уни сотишга тайёр.

27 ёшли футболчига "Торино", "Кремонезе", "Специя", "Лилль" ва "Вальядолид" ҳам даъвогарлик қилмоқда. 

Элдор "Рома"га 2021 йилнинг ёзида бориб қўшилган. 2022/2023 йилги мавсумда ҳужумчи 9 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 27 ёшли ҳужумчининг "Рома" билан келишуви 2026 йилда якунига этади. Transfermarkt портали уни 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика