Шомуродов билан хайрлашманг!

2 фев 2023, 16:55
"Рома" Элдорни ижарага бериши билан 2023 йилдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди.

Тарихга назар солсак, 27 ёшли ҳужумчи кетиши билан унинг собиқ жамоалари муваффақиятсизликка учраши табиий ҳол экан:

1. Элдор кетганидан кейин “Машъал” Ўзбекистон чемпионатида топ-5’га кира олмади (кейинроқ Про лигага тушиб "шўнғиди"). 

2. “Бунёдкор” Элдор кетганидан бери Осиё Чемпионлар Лигасига чиқа олмаяпти (5 йил бўлди). 

3. “Ростов” Элдор билан хайрлашганидан кейин еврокубоклар плей-офф босқичида ўйнагани йўқ.

4. “Женоа” Элдорни сотганидан кейин А Сериядан тушиб кетди.

5. “Рома” Элдор билан хайрлашиши билан аутсайдерга ютқазиб, Италия кубогини тарк этди...

Нима деб ўйлайсиз: Шомуродов Римга қайтса, "Специя"га нима бўлади?


Манба: championat.asia