UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   7 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  15 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0

Шомуродов 29 ўйиндан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У А Серия мавсумини қандай якунлади? Янгиликлар

Шомуродов 29 ўйиндан бери илк бор асосий таркибда майдонга тушди. У А Серия мавсумини қандай якунлади?

Италия чемпионати 38-турида “Рома” сафарда “Торино”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги мавсум Европа Лигасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ваниҳоят, римликлар устози Жозе Моуринью Элдор Шомуродовни илк дақиқалардан майдонга туширишга қарор қилди ва у 76-дақиқда алмаштирилди. Ўзбекистонлик клуб сафида 29 учрашувдан бери биринчи маротаба асосий таркибга киритилди. Бунгача у 18 баҳсда захирадан ўйинга қўшилган, 11 тасида эса қайдномадан жой олиб, учрашувга тушмаганди.

26 ёшли ҳужумчи А Серия 2021/22 йилги мавсумида 28 баҳсда қатнашиб, 3 та гол урди ва 4 та ассистни ўз ҳисобига ёздирди. Шунингдек, Элдор икки бор сариқ карточка ҳам олди. У ўтган мавсум “Женоа” сафида 31 учрашувда 8+1 натижа кўрсатганди.

Эслатиб ўтамиз, римликларни олдинда Конференциялар Лигаси финали доирасида 25 май куни "Фейеноорд"га мавсумдаги ҳал қилувчи баҳс кутмоқда. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика