UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  22 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0

Шоҳруз Норхонов: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ" Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ"

Суперлиганинг 23-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Учрашув 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба билан жиззахликлар совринли ўринлар учун курашдаги имкониятларини яхшилаб олди. Мазкур ўйиндан кейин "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов билан суҳбатлашдик.

- Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди?

- "Пахтакор" билан ўйинда бизга ғалаба жуда зарур эди. Халқаро майдонга йўлланма олиш учун курашаётганимиздан келиб чиқиб, ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмасди. Йигитлар шуни ҳис қилган ҳолда майдонда охиригача курашишди. Мухлисларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлагани бизнинг ғалабамизга сабаб бўлди. Осон бўлмаган ғалабага эришдик.

- Баҳс давомида ҳисобни сақлаб қолиш қийин кечмадими?

- Биласизми, биз аввалги турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмадик. Фақатгина кутилмаган вазиятда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик ва якунда дуранг қайд этгандик. "Пахтакор"га гол уриб олганимиздан сўнг меҳмонлар ҳужумга кўпроқ эътибор қаратишидан унумли фойдаланиб, иккинчи голимизни уриб олишни мақсад қилгандик. Вазиятларимиз ҳам бўлди. Фақатгина омад келмади. Шундай бўлса-да, "Пахтакор"дан устун келганимиздан хурсандмиз.

- Жамоангиз "Пахтакор"дан устун келди. Айтингчи, бу "Сўғдиёна" 2-ўринни қўлга киритиши учун яхши имкониятми?

- Ҳозир бу ҳақда бир нарса дея олмайман. Чунки олдимизда турган рақибларимиз жиддий. Мухлисларимиз ҳам билишиб турибди, бизни олдинда қийин баҳслар кутмоқда. "Сўғдиёна" ижобий натижа қайд этган ҳолда мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатишни мақсад қилган. 

- "Сўғдиёна"нинг кўп дуранг қайд этаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Кўп дуранг қайд этаётганимизга келсам, бу ғалаба ёки мағлубият эмас. Баъзида ўйинларда дуранг ўйнаган бўлсак-да, бу бизнинг фойдамизга ишлади. Тўғри, кўп дуранглар туфайли керагидан ортиқ очколарни қўлдан чиқардик. 

- Мавсумнинг қолган уч туридан нималарни кутмоқдасиз?

- Навбатдаги турлар "Сўғдиёна" учун осон кечмаслиги аниқ. Тақвим бироз қийин келган. "Насаф" ва АГМК билан муҳим баҳслар бўлади. Чунки улар ҳам биз каби совринли ўринлар учун курашишмоқда. Юқорида айтганимдек, рақибларимиз ким бўлишидан қатъи назар мавсумни ижобий натижалар билан якунламоқчимиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика