UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  10 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  12 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

Шоҳруз Норхонов: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ" Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ"

Суперлиганинг 23-турида "Сўғдиёна" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди.

Учрашув 1:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Бу ғалаба билан жиззахликлар совринли ўринлар учун курашдаги имкониятларини яхшилаб олди. Мазкур ўйиндан кейин "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов билан суҳбатлашдик.

- Ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди?

- "Пахтакор" билан ўйинда бизга ғалаба жуда зарур эди. Халқаро майдонга йўлланма олиш учун курашаётганимиздан келиб чиқиб, ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмасди. Йигитлар шуни ҳис қилган ҳолда майдонда охиригача курашишди. Мухлисларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлагани бизнинг ғалабамизга сабаб бўлди. Осон бўлмаган ғалабага эришдик.

- Баҳс давомида ҳисобни сақлаб қолиш қийин кечмадими?

- Биласизми, биз аввалги турда "Қўқон-1912"га қарши баҳсда ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмадик. Фақатгина кутилмаган вазиятда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик ва якунда дуранг қайд этгандик. "Пахтакор"га гол уриб олганимиздан сўнг меҳмонлар ҳужумга кўпроқ эътибор қаратишидан унумли фойдаланиб, иккинчи голимизни уриб олишни мақсад қилгандик. Вазиятларимиз ҳам бўлди. Фақатгина омад келмади. Шундай бўлса-да, "Пахтакор"дан устун келганимиздан хурсандмиз.

- Жамоангиз "Пахтакор"дан устун келди. Айтингчи, бу "Сўғдиёна" 2-ўринни қўлга киритиши учун яхши имкониятми?

- Ҳозир бу ҳақда бир нарса дея олмайман. Чунки олдимизда турган рақибларимиз жиддий. Мухлисларимиз ҳам билишиб турибди, бизни олдинда қийин баҳслар кутмоқда. "Сўғдиёна" ижобий натижа қайд этган ҳолда мавсумни юқори ўринларнинг бирида тугатишни мақсад қилган. 

- "Сўғдиёна"нинг кўп дуранг қайд этаётганига нима сабаб бўлмоқда?

- Кўп дуранг қайд этаётганимизга келсам, бу ғалаба ёки мағлубият эмас. Баъзида ўйинларда дуранг ўйнаган бўлсак-да, бу бизнинг фойдамизга ишлади. Тўғри, кўп дуранглар туфайли керагидан ортиқ очколарни қўлдан чиқардик. 

- Мавсумнинг қолган уч туридан нималарни кутмоқдасиз?

- Навбатдаги турлар "Сўғдиёна" учун осон кечмаслиги аниқ. Тақвим бироз қийин келган. "Насаф" ва АГМК билан муҳим баҳслар бўлади. Чунки улар ҳам биз каби совринли ўринлар учун курашишмоқда. Юқорида айтганимдек, рақибларимиз ким бўлишидан қатъи назар мавсумни ижобий натижалар билан якунламоқчимиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика