UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  13 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача" Янгиликлар

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача"

"Навбаҳор" жамоаси бугун ЖАР стадионида Тошкентнинг "Рубин" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Шоҳруҳ Маҳмудхожиев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Қишки йиғинни дастлаб "Пахтакор" жамоасида бошладим. Сўнг эркин агент сифатида "Навбаҳор"га кўчиб ўтдим. Ҳозирда икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдамиз. Йиғин режа бўйича кетяпти, ўртоқлик учрашувлари орқали янада оптимал спорт формасига кириб боришга ҳаракат қиламиз. 

Ҳақиқатдан ҳам бу жамоа менга бегона эмас, ўтган мавсум қисқа муддат тўп тепдим. Ички муҳитдан хабардорман. Клублга вилоят ҳокими томонидан эътибор юксак даражада. Наманганда қандай мухлислар борлигини, фақат ғалаба исташлигини барча билади. 2020 йил пандемия сабаб стадионга ишқибозлар киритилмади. Жорий йилда насиб қилса минглаб мухлисларимиз қаршисида ҳар бир баҳсда ғалаб қозониш учун майдонга тушамиз. Билсангиз, "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача. Жамоамиз мухлисларига бизнинг қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ. Қаршидами ёки Жиззахда доим биз билан бирга. Янги мавсумда яхши ўйинларимиз билан уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман",- дейди Маҳмудхожиев.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика