UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  1 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  3 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  2 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  9 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  4 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача" Янгиликлар

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача"

"Навбаҳор" жамоаси бугун ЖАР стадионида Тошкентнинг "Рубин" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Шоҳруҳ Маҳмудхожиев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Қишки йиғинни дастлаб "Пахтакор" жамоасида бошладим. Сўнг эркин агент сифатида "Навбаҳор"га кўчиб ўтдим. Ҳозирда икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдамиз. Йиғин режа бўйича кетяпти, ўртоқлик учрашувлари орқали янада оптимал спорт формасига кириб боришга ҳаракат қиламиз. 

Ҳақиқатдан ҳам бу жамоа менга бегона эмас, ўтган мавсум қисқа муддат тўп тепдим. Ички муҳитдан хабардорман. Клублга вилоят ҳокими томонидан эътибор юксак даражада. Наманганда қандай мухлислар борлигини, фақат ғалаба исташлигини барча билади. 2020 йил пандемия сабаб стадионга ишқибозлар киритилмади. Жорий йилда насиб қилса минглаб мухлисларимиз қаршисида ҳар бир баҳсда ғалаб қозониш учун майдонга тушамиз. Билсангиз, "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача. Жамоамиз мухлисларига бизнинг қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ. Қаршидами ёки Жиззахда доим биз билан бирга. Янги мавсумда яхши ўйинларимиз билан уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман",- дейди Маҳмудхожиев.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика