UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ 1:1 (матнли трансляция)  124 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  15 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10

Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди" Янгиликлар

Шоҳбоз Умаров: "Жамоада мени яхши кутиб олишди"

БАТЭ сафига бориб қўшилган Шохбоз Умаров "Ислочь" (4:3) жамоасига қарши ўртоқлик ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Хабар берганимиздек, 21 ёшли ҳамюртимиз мазкур баҳсда пенальти ишлади ва жарима зарбасидан ажойиб гол урди.

— Ўйинни кузатган барчага раҳмат. Бу мен учун БАТЭ таркибидаги 1-ўйин эди. Шу туфайли мураббийларга ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ўйлайманки, бунинг уддасидан чиқдим.

— Жамоа таркибига ажойиб жисмоний ҳолатда етиб келдингиз. Овқатланишни ёқтирмайсизми ёки машғулотларни ёқтирасизми?

— Албатта, овқат ейишни ёқтираман, аммо спорт билан шуғулланиш кўпроқ ёқади. Бугунги позицияда ўйнаш мен учун қулай, болалигимдан шу амплуада ҳаракатланганман. "Энергетик"да мени ўнгроқда ўйнатишди, лекин чап томонда ўзимни яхшироқ ҳис қиламан.

— Жамоадаги йигитлар қандай экан?

— Зўр, мени яхши кутиб олишди. "Битта оила", десам ҳам бўлади.

— Виталий Жуковский ҳақида фикрларингиз...

— Жуда яхши мураббий. У ҳамма билан ёлғиз суҳбатлашади… Мақташни ҳам, танбеҳни ҳам ўз ўрнига қўяди.

— Доим табассум қилиб, кўтаринки кайфиятда юрасиз...

— Баъзан асабийман, баъзан куламан. Кайфиятга боғлиқ, — дейди Умаров.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумни "Энергетик-БГУ" таркибида ўтказган Шоҳбоз 4 гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган эди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика