

Унинг отаси Петер Шмейхель уч марта бу совринга эга чиққан (1990, 1993 ва 1999 йилларда). Охирги уч йилда Данияда «Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен энг яхши деб топилганди.
Каспер Шмейхель учун фаолиятидаги илк соврин бўлди. «Лестер» сафида 30 ёшли дарвозабон 2015/16 йилги мавсумда Англия чемпиони бўлди.




