UZ

Шмейхель "Футбол уйга қайтяпти" жумласи ҳақида: "У бирор марта бўлса ҳам қайтганми? Англия ўзи нимадир ютганми?" Янгиликлар

Шмейхель "Футбол уйга қайтяпти" жумласи ҳақида: "У бирор марта бўлса ҳам қайтганми? Англия ўзи нимадир ютганми?"

Дания терма жамоаси дарвозабони Каспер Шмейхель Евро-2020 ярим финаладаги Англияга қарши беллашув ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

– Сиз "У [футбол] уйга қайтмоқда" жумласини (It’s Coming Home – Англия термасининг ўз уйида ўтган Евро-1996 учун махсус қўшиғи) эшитгандирсиз? Ўз ўрнида сиз у уйига қайтмаслиги учун нима қила оласиз?
– Умуман олсак, у бирор марта бўлсада уйга қайтганми? Мен билмасаканман, сизлар бирор марта [Еврода] ўзи ғолиб бўлганмисизлар?

1966 йил...
– У жаҳон чемпионати эди, – кулиб қўйди Шмейхель.



Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика