UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  16 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Шипилов: “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам" Янгиликлар

Шипилов: “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам"

Coca Cola Суперлига 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Менимча, бугунги учрашувда ҳар икки жамоа аъзолари ҳам ўз имкониятлари даражасида ўйин намойиш эта олишмади. Бу албатта менинг шахсий фикрим. Учрашув икки жамоага ҳам қийин кечганлигига гувоҳ бўлдингиз. Ўйин давомида футболчилар кўплаб хатоларга йўл қўйишди, тўпни ўз жамоадошларига аниқ етказиб бера олишмади, бир сўз билан айтганда, “браклар” кўп бўлди. Балки бунинг ўзига яраша сабаблари бордир. 

Ўз жамоамиз борасида шуни таъкидламоқчиманки, ўйин жуда оғир кечди. Нафақат, “Навбаҳор”га қарши кечган баҳс,балки барча учрашувларда осон бўлмаяпти. Танаффусдан кейин 9 кун ичида 3 та ўйин ўтказамиз. Кейинги учрашув ўз майдонимизда бўлиб ўтади. Жорий мавсум якунланишига 7 та тур қолди. Қайси жамоа қолган учрашувларни муваффақиятли тарзда ўтказса, омад кулиб боқса, мавсум якунида турнир жадвалининг юқори қисмидан ўрин олиши мумкин. 

“Навбаҳор” ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган жиддий клуб. Бизнинг жамоамиз ҳам жорий мавсумда дастлабки бешталикдан ўрин олишга ҳаракат қилади. Бугунги учрашув ҳисоби ҳаққоний бўлди, деб ҳисоблайман. 

Наманганга “Металлург” устози сифатида учинчи марта ташриф буюряпман ва доимо менга шогирдларингиз нега вақтни чўзишга ҳаракат қилишади, деб савол беришади. 

Статистикага назар ташласангиз, Наманганда бўлиб ўтган олдинги 2 та ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилган ҳамда бугунги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Мен ҳеч қачон йигитларга бундай кўрсатма бермайман. Ўзим ҳам бир пайтлари футбол ўйнаганман ҳамда футболчилик давримда ҳам атайлаб вақтни чўзишга ҳаракат қилмаганман. Бу менга ярашмайди ва менинг табиатим буни кўтармайди. “Металлург”нинг хоҳлаган футболчисидан сўранг, мен умуман вақтни чўзиш борасида кўрсатма бермайман ва бермаганман ҳам. 

Фақат бунинг ўзига яраша объектив ҳамда субъектив сабаблари бор. Футболчилар айни пайтда ўйинга тўлиқ тайёр эмаслар.

“Навбаҳор” ҳам Намангандаги ажойиб майдонда 22 дақиқа мобайнида жуда яхши ўйин намойиш этди. Аммо  ундан кейин шундай руҳда  ўйинни давом эттира олмади. Демак, мезбонларда ҳам бу борада қандайдир камчиликлар бор, тўғрими? Суперлигада юзага келган танаффус футболчиларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. 

“Металлург” миллий чемпионатимиз доирасида Наманганда ўтказилган 24  та ўйиндан бор-йўғи биттасида ғалаба қозонган экан, демак, бу “Навбаҳор”нинг кучлилигидан далолат. Жамоа Ўзбекистон чемпиони бўлган, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этган. “Навбаҳор”да бир пайтлари юлдуз футболчилар ўйнашган. 

Бугунги ўйинда “Навбаҳор”дан Иван Соловьёв, жамоамиздан эса Камолиддин Тожиев яхши ўйин намойиш этишди, - дейди Андрей Сергеевич.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика