UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  1 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  2 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  13 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  3 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10

Шин Таэ Йонг: "Плей-офф ҳақида ўйламаяпмиз" Янгиликлар

Шин Таэ Йонг: "Плей-офф ҳақида ўйламаяпмиз"

Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашувидан олдин меҳмонлар устози Шин Таэ Йонг матбуот анжуманида иштирок этди.

Унга футболчи Сон Хен Мин ҳамроҳлик қилди.

- Тошкентга келгач жамоа ўзини қандай ҳис қилмоқда?

Шин Таэ Йонг: - ЎФФга раҳмат айтамиз. Ўзимизни яхши ҳис қилаяпмиз. Корейс ошхонасига ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Кундузи иссиқ, кечқурун эса ажойиб ҳаво ҳукмрон бўлмоқда.


- Жамоадаги муҳит қандай?

Сон Хен Мин: - Ўзбек жамоаларига қарши бир неча марта ўйнаганман. Уларга қарши ўйнаш тажрибаси бор.

- Хитой билан ўйинда Ўзбекистонга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Ушбу саволга жавоб берсам рақиб бош мурраббийига нисбатан ҳурматсизлик бўлади.

- Агар эртага Ўзбекистон ғалаба қозонса Корея плей-оффда ўйнаши мумкин. Бунга тайёрмисизлар?

- Бу ҳақда умуман ўйламаяпман. Мақсадимиз фақат ғалаба қозониш. Ҳозирча рақибдан кўра кўпроқ очкога эгамиз. Демак устунлик биз томонда.


Сон Хен Мин: - Эртага бош мураббий мени майдонга туширадими ёки йўқми билмайман. Энг муҳими жамоамизнинг ғалабаси бўлади.

Шин Таэ Йонг: - Эрон билан ўйинда яхши имкониятга эга эдик. Афсуски ўшанда юта олмадик. Энди эртага ютишимиз талаб этилади. Бабаян билан яхши танишмиз. Уни ва Ўзбекистон терма жамоасини ҳурмат қиламан.

Сиз Ўзбекистон билан бир неча марта ўйинларда майдонга тушгансиз. Улардан қайси бири сиз учун энг қийини бўлганди?

Сон Хен Мин - Битта ўйинни алоҳида кўрсата олмайман. Доим бу жамоага қарши оғир ўйинлар бўлган. Менимча эртага ҳам шундай бўлади.

- Сиз эртага ютишни истайман дедингиз. Аммо бу босқичда ҳали жамоангиз сафарда ютмади. Нимага ишониб бундай деяпсиз?

- Ютиш учун мен келдим (кулади).


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика