UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  5 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  29 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..." Янгиликлар

Шифокор Аброр Пирриев: "ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмас экан..."

"Локомотив" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси шифокори Аброр Пирриев кечаги ўйинда кузатилган воқеа ҳақида маълумот берди.

Кеча ўйин маҳали ҳаво ҳарорати минус 8 даражани кўрсатди. Бундай паст ҳароратда оёқ мушакларини жисмоний юкламага тайёрлаш алоҳида ёндошувни талаб килади. Яна бир муҳим жиҳат ўйин давомида оёқ мушакларининг совиб колмаслигидир. Чунки паст ҳароратда бадан совиши мушакларда моддалар алмашинувини сусайтиради, эластиклиги камаяди, мушаклар спазми юзага келади, натижада жароҳат олиш ва эски муаммолар кучайишига сабаб бўлади. Бу вазиятда муҳим омил футболчининг об-ҳавога мос кийинишидир. Шу сабабли ўйиндан аввал футболчилар учун ўйин кийимларига мос қилиб "гамаш" (спортивные калготки) тайёрлаб қўйилганди.

Майдонга чиқишдан аввал эса бундай "гамаш"ларни кийиш мумкин эмаслиги айтилди. Ўйин комиссари ва инспекторига мурожаат килиб, шифокор сифатида фикримни айтарканман, улар "мумкин эмас"дан нарига ўта олишмади.

Жуда кўп халқаро ўйинларда бевосита иштирок этганман. Шундай, паст об-ҳавода гамаш кийиб ўйналган ҳолатлар кўп бўлган. ОФК доирасидаги ўйинларида рухсат берилган ҳолат бизнинг Суперлигада ўтмаслиги... Қолаверса, футболдаги кийиниш коидалари ўйинчининг саломатлигини асрашга каратилган. Шундай экан, паст об-ҳавода баданни совуқдан асраш учун ўйин кийимига мос, ички спорт кийимларни тақиқлаш тўғри эмас.

Чемпионатимизнинг охирги турлари ҳамда кубок баҳслари худди шундай совуқ об-ҳавода ўтиши тайин. Шундай экан, футболчиларимизнинг саломатлигини ўйлаган ҳолда мутасаддилар ушбу ҳолатни эътиборга олишади деган умиддаман", - деб ёзади Аброр Пирриев телеграмдаги ўз каналида



Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика