Шевченко: "Роналдуни дарвозамиздан узоқроққа олиб ташлашимиз керак"
20 мар 2019 14:06
Янгиликлар
Шевченко: "Роналдуни дарвозамиздан узоқроққа олиб ташлашимиз керак"
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Евро-2020 саралаши доирасида Португалияга қарши кечадиган ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Дунёнинг энг зўр ўйинчиларига қарши стратегия топиш қийин. Криштиану ажойиб формада. Биз жамоавий ўйин устида ишлашимиз зарур. Мен унга қарши индивидуал тарзда ўйнашда ҳеч қандай имконият кўрмаяпман. Ўйинимизни жамоавийлик асосига қуришимиз керак.
Биз Криштиануни ўз дарвозамиздан узоқроққа олиб ташлашимиз керак. У жарима майдончасида ўзгача ҳаракат қилади. Унинг ЕЧЛда амалга оширган охирги хет-трики Роналду учун ёш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини англатади", - деди Шевченко.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар