

Бугунги машғулотларда жамоа ярим ҳимоячиси Шерзод Каримов иштирок этмади. Футболчи бугун "Пахтакор" аъзолари билан хайрлашди. Шерзод Каримов жамоани тарк этганини бош мураббий Шота Арвеладзе ҳам тасдиқлади.
Бу мавсум футболчи 23та ўйинда майдонга тушиб 2та гол уришга эришди.



