UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  13 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган" Янгиликлар

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган"

Хабарингиз бор бугундан ҳар мавсум ўтказилиши одатга айланган "Ҳоким кубоги" мусобақаси старт олди.

"Нефтчи" жамоаси бундан бир неча соатлар олдин турнирдаги илк учрашувини ўтказди. "Пахтакор-79"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган Илҳом Мўминжонов шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлашди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Шерзод Каримов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Тошкентдаги йиғин аъло даражада ўтди. Йиғин давомида барча шароитларга эга меҳмонхонада истиқомат қилдик. Умуман барчаси зўр бўлди, дея оламан. 

Бугун биринчи ўйинимизда майдонга тушганимиз сабабли ҳаммада ҳаяжон сезилди. Шундай совуқ ҳавода стадионга келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Ҳа, бу йилги "Ҳоким кубоги" қизиқарли тарзда ўтади. "Бунёдкор", "Турон", "Бухоро", "Қўқон-1912" каби яхши савиядаги жамоалар ҳам иштирок этмоқда. Ўйиндан ўйинга бир-биримизни янада тушуниб борамиз. Шунингдек биринчи ўрин соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган. Молиявий томондан рағбат клубларга қўшимча мотивация бериши шубҳасиз. Мазкур турнир барча қатнашчиларга ажойиб тайёргарлик вазифасини бажаради,- дейди Шерзод Каримов. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика