UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  17 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  2 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  1 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  11 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  27

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган" Янгиликлар

Шерзод Каримов: "Ҳоким кубоги" соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган"

Хабарингиз бор бугундан ҳар мавсум ўтказилиши одатга айланган "Ҳоким кубоги" мусобақаси старт олди.

"Нефтчи" жамоаси бундан бир неча соатлар олдин турнирдаги илк учрашувини ўтказди. "Пахтакор-79"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этган Илҳом Мўминжонов шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлашди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Шерзод Каримов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Тошкентдаги йиғин аъло даражада ўтди. Йиғин давомида барча шароитларга эга меҳмонхонада истиқомат қилдик. Умуман барчаси зўр бўлди, дея оламан. 

Бугун биринчи ўйинимизда майдонга тушганимиз сабабли ҳаммада ҳаяжон сезилди. Шундай совуқ ҳавода стадионга келган мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Ҳа, бу йилги "Ҳоким кубоги" қизиқарли тарзда ўтади. "Бунёдкор", "Турон", "Бухоро", "Қўқон-1912" каби яхши савиядаги жамоалар ҳам иштирок этмоқда. Ўйиндан ўйинга бир-биримизни янада тушуниб борамиз. Шунингдек биринчи ўрин соҳибига 50 миллион сўм берилиши аввал бўлмаган. Молиявий томондан рағбат клубларга қўшимча мотивация бериши шубҳасиз. Мазкур турнир барча қатнашчиларга ажойиб тайёргарлик вазифасини бажаради,- дейди Шерзод Каримов. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика