UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  5 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6

Шерзод Ҳакимов: "Нефтчи"га ёрдам бериш учун жонажон жамоамга қайтдим" Янгиликлар

Шерзод Ҳакимов: "Нефтчи"га ёрдам бериш учун жонажон жамоамга қайтдим"

ПФЛ ва "Championat.asia" сайти ҳамкорлигида ўтказилган энг яхшиларни аниқлаш сўровномасига кўра июль ойининг "энг чиройли голи" муаллифига айланган "Нефтчи" аъзоси Шерзод Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Табиийки, “Нефтчи”дан кетганимдан сўнг футболчилик фаолиятимни яна давом эттирдим. Қайсидир жамоадан кетсангиз бу хаёт тўхтаб қолганини англатмайди. Про-лига клубида ҳам ўз устимда ишлашда давом этдим. Ҳаммасига футболга бўлган меҳрим ва муносабатим сабаб бўлди, дейишим мумкин. “Нефтчи”га қайтишим борасида гапирадиган бўлсам, ушбу жамоа мен учун қандай қадрли эканлигини барча мухлислар яхши билишади. Бошқа клубда тўп суришимга қарамай, “Нефтчи”нинг ўйинларини мунтазам кузатиб бордим, ҳеч қачон уларга бефарқ бўлмадим. Жорий мавсумда жамоамиз мухлислар кутган натижаларини қайд эта олмаяпти. Шу сабабдан яна ўз голларим билан “Нефтчи”га ёрдам бериш мақсадида жонажон жамоамга қайтдим".

- "Киритгам голимни кенг жамоатчилик эътироф этганидан хурсанд бўлдим. Ўша вазиятда Мурод Бобожонов мени ажойиб узатма билан таъминлагани боис яхши вазиятга эга бўлдим. Шу боисдан ҳам голда жамоадошим Мурод Бобожоновнинг ҳиссаси катта бўлди. Мен хар бир ўйинда гол уриб, “Нефтчи”нинг ғалабаси учун боримни беришни истайман".

- "Тўғрисини айтадиган бўлсам, ўша голни жамоам ғалабасига алмашган бўлардим. Чунки ҳар бир футболчи аслида жамоа манфаатини кўзлаб ўйнайди ва табиийки "Нефтчи"нинг ғалабаси ҳар қандай голимдан устунрок туради. Жамоавий ўйинда голни ким ёки қандай киритиши муҳим эмас. Асосийси - ғалаба. Афсуски, “Бунёдкор”га қарши ўйинда яхши ўйин намойиш этишимизга қарамай, якунда мағлуб бўлгандик. Биз доим олға борамиз ва бўлажак баҳсларнинг барчасида фақат ғалабани кўзлаган ҳолда майдонга чиқамиз", - деди июль ойининг энг чиройли голи муаллифи Шерзод Ҳакимов.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика