UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

"Шердор" футболчиларининг "Ёзёвон" билан ўйиндан олдинги фикрлари Янгиликлар

"Шердор" футболчиларининг "Ёзёвон" билан ўйиндан олдинги фикрлари

Теглар :  ШердорЁзёвон
Бугун ПРО лиганинг 14-турида Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Фарғонанинг “Ёзёвон” жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашувдан олдин “Шердор” футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ғолибжон Сарибоев: 
− Ёзёвонда бўлиб ўтган ўйинда жамоамиз аламли мағлубиятга учраган эди. “Ёзёвон”дан учралган мағлубият шунчаки тасодиф эканлигини бугунги ўйинда исботлашга ҳаракат қиламиз.

− Эртанги ўйинда “Шердор”ни асосий қуроли ким?
− Ким билсин, балки ҳужимчимиз Фахриддин Алимовдир?! Бу борада мен бирор нима дея олмайман.

− Жамоа сўнгги ўйинларда ижобий натижаларни қайд этмоқда. Бугун ҳам қизиқарли баҳснинг гувоҳи бўламизми?
− Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Рақибимиз ҳам оддий жамоа эмас. Ҳаракатда баракат. Жамоамиз билан биргаликда ҳаракат қилсак албатта ижобий натижага эришамиз.

Отабек Ҳамрақулов: − Бугунги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз муҳим 3 очкони қўлга киритиш.  
− Жамоанинг сўнги ўйинлардаги ғалабали сериясига нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
− Энг аввало жамоамиздаги шижоат, футболчиларнинг ғалабага бўлган чанқоқлилиги. Боиси, жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Уларнинг ҳам мақсади Супер лига жамоаларида тўп суриш. Шу боис ҳам улар ҳар бир ўйинда ўзининг бор иқтидорини кўрсатишга, мураббийлар эътиборига тушишга ҳаракат қилади. Ғалабаларимизнинг яна бир жиҳати бу – мураббий фактори.

Бекзод Рўзматов: − Айнан “Ёзёвон” жамоасига қарши ўйинда майдондан четлатилган эдим. Боз устига жамоамиз ўша ўйинда мағлубиятга ҳам учраган эди. Шу боис ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиз учун қайсидир маънода аламимиз бор. Бугун жамоадошларим билан биргаликда бор имкониятимизни ишга солиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоанинг кайфияти аъло. Ўйинга юз фоиз тайёрмиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика