UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  0 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  1 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  5 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  5 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  14 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  16 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  10

Шерали Бабакулов: "Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик" Янгиликлар

Шерали Бабакулов: "Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик"

Аёллар Олий лигасининг 20-турида пешқадам “Сўғдиёна-W” ўз майдонида “Металлург-W” (2:1) қабул қилди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шерали Бабакулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйиндан олган таассуротлари хусусида


"Ўйинни жуда яхши бошладик, тезкор гол билан ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Умуман олганда, бутун баҳс давомида ўйинни назорат қилиб бордик. Ҳисоб янада йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Яратилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик.

Ғалабани сақлаш қолиш ҳақида

"Ҳисоб 2:0 бўлиб турган вақтда захирада қолиб кетаётган қизларимизни майдонга туширдик. Чунки барчага имконият тақдим қилишимиз лозим эди. Таркибда ўзгаришлар бўлганидан кейин меҳмонлар орадаги фарқни қисқартирди. Шу вақтда ғалабани сақлаб қолишга уриндик.

Жамоа ўйинида юзага келган камчиликлар борасида

"Ўйин давомида камчиликлар кузатилди. Биринчи навбатда яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу борада машғулотларда ишлаб, хатоларни камайтиришга эътибор қаратамиз. Аслида жамоамиз қизлари голлар уриши жуда яхши билади. "Металлург-W"га қарши баҳсда 99-голларни урдик.

Аввалги турда "Бунёдкор-W" мағлубиятга учраганимиз ҳам руҳий томондан ўз таъсирини ўтказди. Кейинги ўйинларда бу каби хато ва камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика