"Шеффилд Уэнсдей" финалга чиқди

Aslanov Jasurbek
17 май 2016, 10:10
Премьер-лига йўлланмаси учун ўтказилган плей офф ярим финалининг жавоб учрашувида "Шеффилд Уэнсдей" меҳмонда "Брайтон энд Хоув Альбион" билан дуранд ўйнади (1:1).

19-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Льюис Данк гол киритди, Шеффилд жамоасидан Росс Уоллес эса жавоб голини урди.

Ушбу икки жамоа ўртасидаги биринчи баҳс 2:0 ҳисобида "Шеффилд Уэнсдей"нинг ғалабаси билан якунланган эди. Карлуш Карвальял шогирдлари "Дерби Каунти" ёки "Халл Сити" билан ўйнайди. Ярим финалнинг биринчи баҳсида "Халл" йирик ҳисобда ғалаба қозонганди (3:0).

Англия - Чемпионшип. Плей-офф - Ярим финал. 2-учрашув

"Брайтон энд Хоув Альбион" (Брайтон энд Хоув) – "Шеффилд Уэнсдей" (Шеффилд) – 1:1

Голлар: Данк, 19 (1:0); Уоллес, 28 (1:1).

Огоҳлантиришлар: Кайал, 56; Кноккарт, 63; Сальтор, 82 – Ловенс, 9; Лис, 13; Хатчинсон, 55; Хант, 59; Нухиу, 85.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com