UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   10 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  16 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Ш.Беғамов: "Суперлигада жамоаларни кўпайтириш ҳақидаги гап-сўзларни ҳамма ҳар хил тушуниб, турлича талқин қилмоқда" Янгиликлар

Ш.Беғамов: "Суперлигада жамоаларни кўпайтириш ҳақидаги гап-сўзларни ҳамма ҳар хил тушуниб, турлича талқин қилмоқда"

ПФЛ йиғилишида жамоалар сонини 14тадан 16тага кўпайтириш ҳақидаги таклифдан кўзланган асосий мақсад мавсум давомида кафолатланган ўйинлар сонини ошириш.

Чунки ростан ҳам йил давомида футболчилар ўртача 35тага яқин ўйин ўтказиши шарт. Бизда эса ўртача барча мусобақаларни қўшса футболчилар максимум 30 ўйинда иштирок этади.

Тўғри, қайсидир жамоалар ва айрим футболчилар ОЧЛ ёки терма жамоа орқали мавсумда ўртача 35 ўйин ўтказади. Лекин бу кўрсаткич жуда озчилик футболчиларимизда мавжуд.

Европада футболчилар бир мавсумда ўртача 40-45та ўйин ўтказади. Халқаро мусобақа ва терма жамоа орқали футболчилар ўртача 52-55 ўйинда тушиши кафолатланган.

Ўртадаги фарқ жуда катта. Бизда ҳам футболчилар ўйинлар жуда камлигидан нолиб, асосан қуруқ машғулотлар билан тўйинишади.

Футболчиларга ўйин керак ва улар айнан расмий учрашувлар орқали тобланади, ўсади. Қачонки мавсум давомида ўйинлар кўпайса, бу амалиётни оширади, футболчиларнинг жисмоний ҳолати янада оптималлашади ва ўйинлар кўплиги туфайли, табиийки бошқа ёш футболчиларга ҳам имконият эшиклари очилади.

Чунки ротацияга таъби йўқ мураббийлар кези келганда таркибни алмаштириб туришга мажбур бўлади. Бу жараён давомий бўлса, йиллар ўтиб футболчиларимиз учун ўйинлар кўплиги ва жисмоний юкламалар осон кўникмага айланади.

Ҳозирги ҳолатда Суперлигада ротацияга қўл урадиган мураббийлар жудаям озчилик ва бунга зарурат ҳам йўқ, аслида. Бу эса кўплаб футболчилар ва ёш истеъдодлар учун ёмон.

Бу факторларни айтиб, ПФЛ тезда 16талик режимга ўтсин ва спорт принципларини бузсин, дейишдан йироқман.

Айтилишича, ўтган кунги йиғилишда ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев ҳам, ўзига қолса, Суперлигани 18-20талик жамоалар билан ўтказишни истайди. Фақат ҳозирги кунда бунга эришишга имкон йўқ. Чунки орқада Про-лига. Суперлигада эса мунтазам барқарор ўйнайдиган 16-18 жамоани топиш ва кейин Про-лигада элита учун курашадиган рақобатчи жамоалар бўлиши молиявий тарафдан имконсиз.

Бу аниқ. Суперлигани 16 ёки 18та жамоалик чемпионатга айлантириш ҳозирги шароитда имконсиз. Унда ҳар иккала лига рақобатига сўзсиз путур етади.

Мақсад жамоаларни кўпайтириш эмас, ўйинлар сонини ошириш. Ва бунга бошқа йўлдан бориш чораларини излаш керак.

Менимча, келаси мавсум учун лига форматини қайтадан кўриб чиқишни муҳокамага қўйиш керак.

Агарда ПФЛ мавсум давомида 36-40 турни ўтказишга кўзи етса, унда яхши таклиф бор.

Аслида бу ерда катта ўзгариш ва оламшумул ҳеч нарса йўқ. Суперлигада жамоалар сони ўзгаришсиз қолади ва форматни Про-лиганики каби ўзгартириш керак бўлади.

Таклифим, 2-даврадан (26 тур) кейин жадвални икки бўлинади: юқоридаги олтилик чемпионлик учун бўлинади ва яна икки давралик тизимда ўйнайди. Бу яна 10 тур қўшилади дегани. Шунда юқоридаги жамоалар жами 36 тур ўтказади.

Пастки саккизталик эса лигада жон сақлаш учун яна 2 давралик (14 тур) тизимда курашади. Бу ердаги жамоалар учун мавсумда жами 40 тур бўлади. Пастки саккизталикдан нисбатан терма жамоа аъзолари камчилик бўлиши ва улар халқаро майдонда ўйнамаслиги инобатга олинса, бу ерда футболчилар учун ортиқча яна 4 тур айни муддао. ПФЛ ҳам тақвимда қийинчиликка дуч келмаслиги учун лига олтилик ва саккизталикка бўлингач кузги ФИФА кунларида саккизталикдаги қўшимча 4та турни ўтказиш эҳтимоли мумкин.

Хуллас, бу орқали ўйинлар сони кескин ошириб олинади ва ҳар иккала фронтда бундай форматда интрига янада «қайнашига» шубҳа йўқ.

Бу шунчаки ҳозирги мавжуд шароит ва лигалар ҳолатидан келиб чиқиб, мақсадга эришиш учун бир вариант холос.

Бу ерда асосий муаммо турлар кескин кўпайиши ва уларни йиллик тақвимга сиғдириш.

Шунда бизда ҳам бир мавсумда энг юқори даражадаги жамоаларимиз ва терма жамоа футболчиларимиз Европада бўлгани каби бир мавсумда ўртача 45-50 атрофида ўйин ўтказиши кафолатланади.

Терма жамоанинг мақсадсиз навбатчи йиғинлари камаяди, ҳа. Лекин терма жамоа футболчилари мавсум давомида доимий ўйин ритмида бўлади ва якунда бундан барибир терма жамоа асосий манфаат топади.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика