UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  0 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  0 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  31 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22

Шавкат Саломов: "Сурхон"да тенг кучли 22 футболчи йўқ" Янгиликлар

Шавкат Саломов: "Сурхон"да тенг кучли 22 футболчи йўқ"

Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Сурхон” (3:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг термизликлар етакчиси Шавкат Саломовнинг ўз фикрларини билдирди:

"Аввало Наманган аҳли ва “Навбаҳор” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Наманганликлар мазкур баҳсда ҳаққоний тарзда зафар қучишди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Мана бешинчи баҳсдирки, жамоамиз битта таркиб билан ўйнамоқда. Албатта, бу натижаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Хабарингиз бор, “Сурхон” клуби кутилмаганда Суперлига иштирокчисига айланди. Шу боис, жамоамиз сафида тенг кучга эга бўлган 22 нафар футболчи йўқ ва жамоадошларимда чарчоқ аломатлари сезилмоқда. Бундан ташқари, йигитлар жисмоний жиҳатдан ҳам устун эмаслар. Таркибимиздан асосан ёш футболчилар ўрин олишган.

Айрим сабабларга кўра, асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси ҳам бугун майдонга туша олмади. “Навбаҳор” эса ушбу таркиби билан анча йиғин ўтказди ва жамоада ўйин амалиёти шаклланган.

Худо хоҳласа, жамоамиз кейинги учрашувларда ижобий натижа қайд этади, деган умиддаман", - дейди Саломов.

"Сурхон" ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика