

29 ёшли футболчи шундоқ ҳам охирги ўйинларда захирада қолиб кетаётганди. Кейинчалик эса жамоа машғулотларида кўринмай қолди.
Натижада мавсум якунланганидан сўнг унинг “Локо” билан хайрлашгани маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли ҳимоячи бу йил олий лига доирасида 14та ўйинда майдонга тушди. Биз Муллажоновнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз.



