

Маълумотларга кўра, айни дамда битим имзолашдаги асосий муаммо футболчининг маошида. Ҳозир Неймарнинг "тоза" йиллик маоши 10,5 млн. евро, аммо шартнома муддати чўзилганидан сўнг бу маблағ уч бараварга ошиши мумкин.
Олдинроқ Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу Неймар билан суҳбатда, бразилиялик ўйинига муносиб маблағ олмаётганини айтган эди.
Неймарнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача тузилган.



