

Пойтахтдаги йиғинда жамоанинг тайёргарлиги ва таркибига жиддий эътибор берилмоқда. Айни дамда жамоа сафига тажрибали ярим ҳимоячилар Дилшод Шарофетдинов ва Илҳом Юнусов келиб қўшилган. Шарофетдинов сўнгги мавсумни Малайзия чемпионатида ўтказган бўлса, Юнусов Навоийнинг «Қизилқум» сафида тўп сурганди.
«Динамо» 5 март кунига қадар Тошкентда бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушиб, янги футболчиларни синовдан ўтказади.



