"Шанхай СИПГ" йирик ғалабага эришди, Аҳмедов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди
16 сен 2017 18:38
Янгиликлар
"Шанхай СИПГ" йирик ғалабага эришди, Аҳмедов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди
"Шанхай СИПГ" Хитой чемпионатининг 25-турида аргентиналик Карлос Тевес тўп тепадиган "Шанхай Шеньхуа"ни қабул қилди.
Ўйин 6:1 ҳисобида шанхайликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ушбу баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ҳамюртимиз 60-дақиқада "Шанхай СИПГ"нинг учинчи голига муаллифлик қилди.
"Шанхай СИПГ" - "Шанхай Шеньхуа" 6:1
Голлар: Халк 56, 75, Ву Ли 58, 63, Одил Аҳмедов 60, Шенглонг Ли 82 - Карлос Тевес 61.
Хитой чемпионати турнир жадвали билан танишинг.
Фикрлар