"Шанхай СИПГ" футболчиси Ла Лига клубига ўтмайдиган бўлди

Alisher
31 дек 2020, 15:00
Шанхайликларнинг бразилиялик ҳужумчиси Халк "Эспаньол"га ўтмайди.

"Эспаньол" спорт директори Руфетенинг сўзларига кўра, Халк испан жамоасига ўтмайди.

"Халк? Бундай ўйинчи жамоамиз учун амалга ошириб бўлмайдиган мақсаддир", - дейди Руфете.

Олдинроқ, Халкнинг "Эспаньол"га мавсум сўнггига қадар ижарага ўтиши мумкинлиги тўғрисида хабар қилинган эди.

Халк жорий мавсум барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 6та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca