UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   5 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  8 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6

Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин” Янгиликлар

Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”

Кўп йиллардан буён футбол соҳасида меҳнат қилиб, фаолияти давомида ОАВ ходимлари билан доимий ҳамкорликни биринчи ўринга қўйиб келаётган инсонлардан бири, “Шўртан” Профессионал футбол клуби Бош менежери Шамил Самигулович Ярулин журналистларнинг касб байрамлари муносабати билан мухтасар табрик фикрларини изҳор қилди:

-     Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳеч бир соҳасини, ҳаётимизнинг бирор бир жабҳасини ҳам журналистикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Спорт, шу жумладан футбол ҳам бундан мустасно эмас. Миллионлар ўйинида, юракларни қувончу ҳаяжонларга тўлдирувчи лаҳзалар, зафарли юришлар, ғалабали онларни курраи заминимизнинг миллиард миллиард аҳолисига юқори тезкорлик, ҳаллолик ва айни ҳақиқат тамойиллари асосида етказиб берилишида, соҳанинг муваффақиятларию ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларини  тарғибот-ташқивот қилинишида  ОАВ ходимларининг ҳиссаси беқиёсдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига баҳсларида иштирок этаётган “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари ва футболчилари номидан шу соҳада фидоийлик билан қалам тебратиб, меҳнат қилиб келаётган дўстларимизни табриклаймиз. Оилавий бахт, тинчлик хотиржамлик, ижодий баркамоллик ва юксак парвозлар тилаймиз. “Ғайрат-шижоат, дадиллик, тезкорлик, шаффофлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”, деб қоламиз. Яна бир бор байрам муборак!   


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика