"Шальке" спорт директори АПЛни танқид қилди

Mirjalol Normatov
24 авг 2018, 23:56
"Шальке" спорт директори Кристиан Хайдель АПЛ ўйинлари учун чипта нархларини танқид қилди.

"Англиядаги нархларни қаранг! У ерда стадионларда ҳар доим ажойиб атмосфера ҳукмрон. У ерда чиптанинг нархи футболга бўлган эътиборни сўндирмайди. Германияда эса биз чипталарнинг нархини тушириш учун қаттиқ ҳаракат қиламиз. Футбол барча учун қулай бўлишини истаймиз. Англияда эса ундай эмас", - деди Хайдель.

Англиядаги энг арзон абонементнинг нархи 514 евро, Германияда эса 319 еврони ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›