"Шальке" клуби "Торино" ва "Боруссия Д"дан қолишгиси келмади
12 июл 2019 23:17
Янгиликлар
"Шальке" клуби "Торино" ва "Боруссия Д"дан қолишгиси келмади
Бундеслиганинг 2019/20 йилги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Шальке» қуйи дивизион вакили «Боттроп» жамоасига қарши тўқнаш келиб, рақибларини 20:1 ҳисобида таслим этишди.
Учрашувда, Гуидо Бургшталлер гекса-трик, Стивен Скжибски эса хет-трик қайд этди. Шунингдек, Себастьян Руди, Йонас Карльс, Бенито Раман, Амин Харит ўз ҳисобларига дубль ёзиб қўйишган бўлса, Жейсон Чека, Гёркем Жан, Ахмед Кутужу биттадан гол уришди.
Энг қизиғи, 30 дақиқада «Шальке» ҳимоячиси Матия Настасич ўз дарвозасини ишғол этиб, рақибларга битта жавоб голи совға қилди.


TAS-IX эмас
Қайд этиш жоизки, бугун Бундеслиганинг бошқа бир клуби «Боруссия Д» ҳам ўртоқлик баҳсида йирик ҳисобда (10:0) зафар қучди. Кеча эса «Торино» мавсумолди учрашуви доирасида «ФК-Бормиесе»ни 18:1 натижаси билан тор-мор этганди.
Ўхшаш янгиликлар
12:20
МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади 5
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар