UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  15 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  1 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  1 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  1 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  0 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  5 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  32 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  16 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  10 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   44

Шакира ЖЧ-2014 ёпилиш маросимида куйлайди Янгиликлар

Шакира ЖЧ-2014 ёпилиш маросимида куйлайди

Колумбиялик хонанда Шакира Бразилияда давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014 ёпилиш маросимида иштирок этади.
Хабар беришларича, хонанда ўзининг «La-La-La» номли хит қўшиғини Карлос Браун билан бирга ижро этади.

«Мен ҳаяжондаман, чунки олдимда ёпилиш маросимида иштирок этиш вазифаси турибди», – деди Шакира.

«Табиий сабабларга кўра мен билан футбол ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилган (Испания терма жамоаси ҳимоячиси Херард Пике Шакиранинг турмуш ўртоғи ҳисобланади), шу сабабли ҳам ушбу мусобақа кўплаб одамлар учун қанчалик муҳим аҳамият касб этишини яхши ҳис қиламан», – деди хонанда.

«Мен бу ерга қайтиш ва ёпилиш маросимида куйлаш имконияти тақдим этилгани учун миннатдорлик билдираман. Ишқибозлар менинг қўшиғимни қўллаб-қувватлашди ва улар учун буни яна бир бор ижро этиб беришни хоҳлайман», – дея Шакиранинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ФИФА расмий сайти.

Маълумот учун, футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳсларининг ёпилиш маросими 13 июль, якшанба куни Рио-де-Жанейродаги «Маракана» стадионида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика