Шаҳзода Гарри Коста-Рика ва Англия учрашувига ташриф буюради

Tolibjon Qosimov
24 июн 2014, 17:11
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи сўнгги туридан ўрин олган Англия ва Коста-Рика учрашувига Британия шаҳзода Гарри ташриф буюради.
Шаҳзода Гарри тўрт кундан бери Бразилияда бўлиб турибди. У Бразилиа шаҳри касалхоналаридан бирини ҳам кўриб чиқишга улгурди.  

Кеча шаҳзода Бразилия ва Камерун учрашувини майдондан кузатди ва бу баҳс бразилияликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Англия терма жамоаси гуруҳ босқичидан кейин мундиални тарк этади. Улар гуруҳда италияликларга ва уругвайликларга имкониятни бой берди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›