UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  0 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  1 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  4 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  3 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  14 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0

Шаҳзод Убайдуллаев: “Хомяков жамоани ижобий томонга ўзгартира олди” Янгиликлар

Шаҳзод Убайдуллаев: “Хомяков жамоани ижобий томонга ўзгартира олди”

“Машъал”даги фаолияти билан барчага таниш бўлиб улгурган бўлган Александр Хомяков, бу ишини водий жамоасида ҳам давом эттириб, жамоадаги умидли футболчилардан жойида унумли тарзда фойдаланмоқда.

 Дониёр Абдуманнопов, Шахзод Убайдуллаев кабилар шулар жумласидандир.

“Сурхон”га қарши кечган баҳсда дубл қайд этиб, ғалабага муносиб улуш қўшган Шаҳзод Убайдуллаевни суҳбатга чорлаб айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

- Суҳбатимиз аввалида ўзингиз ҳақингизда икки оғиз маълумот берсангиз...

- Мен 1998 йилнинг 2 март куни Наманган вилояти Косонсой туманида таваллуд топганман. Оилада олти кишимиз. Мен иккинчи фарзандман.

- Миллионлар ўйинига ошно тутиншингизга ким сабабчи бўлган?

- Дадам Умид Жўраев, профессионал футбол билан шуғулланган. Уларнниг касбини давом эттиришга астойдил ҳаракат қиляпман. Биринчи мураббийим эса Зокир ака, аниқ фамиляси эса ёдимда йўқ. Чунки у вақтда мен олти ёшда эдим. Мени ҳақиқий, катта футболга тайёрлаган, бор билим тажрибасини аямаган устозим Умархон Атахонов бўлади. У киши ҳозирда Наманган футбол академиясида фаолият юритмоқда.



- Жорий мавсум бошида Андижонга сизни ким таклиф қилди?

- Элдор Сакаев ва унинг ёрдамчиси Диёр Мирзабоев.

- Мавсум ўртасидаги мураббийлар алмашинуви жамоага қай томонлама таъсир ўтказди?

- Сакаев ва Саидов билан биринчи бор бирга ишлашим. Александр Хамяковни яхши биламан, олдин Муборакда унинг қўл остида ўйнаганман. Қаттиққўл, талабчан ва ишни қандай ташкил қилишни биладиган мураббий. Менинг фикримча Хомяковни келиши натижаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

- Иккинчи даврада жамоадошларингизни ўзгартира олган жиҳатни айта оласизми?

- Кўп нарса мураббийга ҳам боғлиқ деб ўйлайман. Александр Андреевич келгач ҳамма нарсани ўзгартирди. Шунингдек жисмоний тарафлама анча ўсишга эришганмизни айтиб ўтиш жоиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика