UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  0 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  0 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  4 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  12 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6

Шаҳзод Нурматов: "Мавсум давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказганимизга қарамай Суперлигада қолишни уддаладик" Янгиликлар

Шаҳзод Нурматов: "Мавсум давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказганимизга қарамай Суперлигада қолишни уддаладик"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлига-2021 якунларига кўра турнир жадвалида 10 ўринни эгаллади.

Албатта ушбу кўрсаткич аввалги йилларга қараганда анча паст ҳисобланади. Боиси барчамиз бу жамоанинг ўта ўринларда кўришга одатланганмиз. Лекин мавсум сўнггидаги қалтис вазиятни ҳисобга олганда жамоа кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқа олди. Биз билан суҳбатда бўлган ҳужумчи Шаҳзод Нурматов бу борада қуйидагича фикрларни билдирди. 


- "Металлург" учун мавсум қандай ўтди? Қониқарсиз десак жамоа лигада қолишни уддасидан чиқди, қониқарли десак, жамоа эгаллаган ўрни ўзига мос эмас...

- Жуда қийин мавсум ўтказдик. Йил давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказган бўлсакда, охирида Суперлигада қолиш вазифасини бажардик. Охирги иккита ўйиндаги ғалабалардан сўнг барча хурсанд бўлди. 

- Сўнгги учта ўйинда жамоа тартибли ҳаракат қилди ва натижа кўрсата олди. Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари кунлари юзага келди. Қайсидир маънода танаффус жамоа учун вақтинча қўниш вазифасини бажариб, футболчилар ўзига келиб олишига ёрдам бердими?

- Шундай десак ҳам бўлади. Тикланиб олишимиз учун ёрдам берди. Шунингдек испаниялик мураббий Луисма Эрнандеснинг ҳам хизмати катта. Ички муҳитни яхшилашга эришди, дея оламан. 

- Александр Лобанов, Камолиддин Тожиев каби футболчилар сўнгги турларда сафга қайтди. Бундай масъулияти катта ўйинда лидерлар кўп нарсани ҳал қилади...

- Уларнинг сафимизга қайтгани жамоанинг руҳини кўтарди. Бу фикрга қўшиламан. Қийин пайтда тажриба барибир ўз сўзини айтади. Етакчиларнинг ўрни катта, деб ўйлайман. Лекин ёшларсиз ҳам вазифасини бажара олмасдик. Чунки майдонда 11 киши ўйнайди. 

- "Металлург" сиз учун қадрдон жамоа ҳисобланади. Шу клуб орқали мухлисларга танилгансиз. Лекин сиз ўйнаган пайтдаги билан солиштирганда ўзгаришлар кўп. Бу сизда қандай фикрларни уйғотди?

- Мазкур жамоада ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Мухлислари ҳам ўзгача. Мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолган. Кўп нарсалар ўзгарган. Жамоа базаси яхшиланган. Академия ишга туширилди. Кўп ўзгаришларга қўл урилган. 

- Мавсум бошида чемпионат қандай ўтишини тахмин қилган эдингиз? 

- Бошқа жамоаларнинг қайси ўринларни эгаллашларини тахмин қилмаганман. Лекин "Металлург" мавсумни тепа ўринларда тугатишини тахмин қилгандим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика