UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  17 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  2 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  18 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  9

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик" Янгиликлар

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик"

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин эронликлар мураббийи Муҳаммад Навази ўз фикрларини билдирди.

"Барчага раҳмат. Аввало футболчиларга раҳмат айтамоқчиман. Улар бугун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Улар жуда ҳам чарчашди. Олдин ҳам айтгандим, Қатарга Эрондаги муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Аммо бу баҳона бўла олмайди. Бу биз учун катта тажриба бўлди. Кейинги мавсумда янада кучлироқ бўлиб қайтамиз. "Пахтакор" жуда кучли жамоа ва бугун улар буни исботлашди. Барча жабҳада ютқаздик дея олмайман, Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик. Муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман.

Бу мусобақа биз учун яхши ўтди. Қатарга меҳмондўстлик учун раҳмат. Менимча Жаҳон чемпионати ҳам ажойиб тарзда ўтади. Камчилик томонларини айтадиган бўлсам олтита клуб билан бир меҳмонхонада яшаш ва у ердан ҳеч қаерга чиқмаслик руҳий томонлама оғир, - дейди Навази.

- "Шаҳр Ходро" ОЧЛда биронта гол ура олмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бизнинг таркиб янги ва бу мусобақага бир ой давомида бирга тайёрландик холос. Қайтараман, ташқи муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Бу мусобақа биз учун тажриба мактаби бўлди ва кўплаб имкониятлар яратиб улардан фойдалана олмадик. Бундай ўйинлар тажриба тўплаш учун жуда муҳим.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика