UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  7 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  6 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  41 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Шаҳбоз Умаров, Равшан Ягудин, Одил Аҳмедов ва Антонио Сариоглу ҳақида", - Вадим Абрамов билан суҳбат Янгиликлар

"Шаҳбоз Умаров, Равшан Ягудин, Одил Аҳмедов ва Антонио Сариоглу ҳақида", - Вадим Абрамов билан суҳбат

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

Биз терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилиб бир қатор саволларга жавоб олдик. 


- Йиғинга чақирилган футболчилар сони жуда ҳам кўплигига эътибор қаратдик...
- Ҳа, рўйхатдан 39 нафар футболчи ўрин олди. Бу кенгайтирилган рўйхат ҳисобланади. Сабаби ҳали расмий ўйинларгача анча вақт бор ва футболчилар жароҳатдан суғурталанишмаган. Мана йиғин бошланмай туриб Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоев жароҳат олишгани маълум бўлди. Яна коронавирус деган нарса бор. Шу боис 39 нафар футболчи Тошкентда кўришни истаган ўйинчилар ҳисобланади.

- Шунда сафарга қанча футболчи олиб кетилади?
- Дубайдаги йиғинга ва Саудия Арабистонига тахминан 28 нафар футболчини олиб кетишни режалаштирганмиз. Сафарда ҳар қандай форс мажор ҳолатга тайёр туришимиз керак.

- Легионерлар қачон йиғинга қўшилишади?
- Кореяда ўйнаётган Ашурматов, Зотеев, Алибоев ва Искандеров каби футболчиларимиз тахминан 30 май куни ихтиёримизга етиб келишади. Чунки у ерда чемпионат давом этмоқда. Элдор Шомуродов эса Италиядан 25 майда келиши кутилмоқда. БААда эса чемпионат якунланди ва улар Тошкентга етиб келишмоқда.

- Рўйхатда қовурғасидаги жароҳати туфайли Ўзбекистонга даволаниш учун қайтиб келган Одил Аҳмедовни ҳам кўрдик...

- Одил Аҳмедовда кичик жароҳат борлиги рост. Бироқ ўйинлар бошлангунга қадар Аҳмедов майдонга тушишга тайёр бўлади деб ўйлайман.

- "Бунёдкор" дарвозабони Равшан Ягудин йиғинга чақирилишини кўпчилик кутмаганди...
- Балки, лекин бу кенгайтирилган рўйхат ва Саудия Арабистонига кимлар кетиши ҳозир аниқ эмас.

- Беларусга бориб келдингиз. Бироқ БАТЭда ажойиб ўйнаётган Шаҳбоз Умаров негадир рўйхатда йўқ.

- Ҳа, Беларусга бордим ва ҳамюртларимиз ўйинларини кузатдим. Шаҳбоз Умаровнинг ҳаракатлари менга маъқул келди, ёш ва интилувчан футболчилиги кўриниб турибди. Лекин ҳозирча уни йиғинга чақирмасликка қарор қилдик. Сабаби у ўйнаётган жойда бизда Жалолиддин Машарипов ва Ҳожимат Эркинов каби футболчилар бор. Умаров келажакда миллий терма жамоада ўйнашига ишонаман.

- Сўнгги савол ўтган йиғиндан олдин терма жамоа штабидан ўрин олган Антонио Сариоглу кетди деган хабарлар чиқди. Бу қанчалик рост?

- Ҳа, бу рост. Антонио терма жамоани тарк этди ва Мирко Йелилич қайтди. Сабаби Мирконинг иш услуби менга кўпроқ маъқул келади. Шу боис раҳбариятдан Йеличични қайтаришларини ўзим сўрадим.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика