UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   1 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  7 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  3 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  12 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  10 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1

"Шаҳбоз Умаров, Равшан Ягудин, Одил Аҳмедов ва Антонио Сариоглу ҳақида", - Вадим Абрамов билан суҳбат Янгиликлар

"Шаҳбоз Умаров, Равшан Ягудин, Одил Аҳмедов ва Антонио Сариоглу ҳақида", - Вадим Абрамов билан суҳбат

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов расмий ўйинлар олдидан ўтказиладиган йиғинда иштирок этадиган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

Биз терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилиб бир қатор саволларга жавоб олдик. 


- Йиғинга чақирилган футболчилар сони жуда ҳам кўплигига эътибор қаратдик...
- Ҳа, рўйхатдан 39 нафар футболчи ўрин олди. Бу кенгайтирилган рўйхат ҳисобланади. Сабаби ҳали расмий ўйинларгача анча вақт бор ва футболчилар жароҳатдан суғурталанишмаган. Мана йиғин бошланмай туриб Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоев жароҳат олишгани маълум бўлди. Яна коронавирус деган нарса бор. Шу боис 39 нафар футболчи Тошкентда кўришни истаган ўйинчилар ҳисобланади.

- Шунда сафарга қанча футболчи олиб кетилади?
- Дубайдаги йиғинга ва Саудия Арабистонига тахминан 28 нафар футболчини олиб кетишни режалаштирганмиз. Сафарда ҳар қандай форс мажор ҳолатга тайёр туришимиз керак.

- Легионерлар қачон йиғинга қўшилишади?
- Кореяда ўйнаётган Ашурматов, Зотеев, Алибоев ва Искандеров каби футболчиларимиз тахминан 30 май куни ихтиёримизга етиб келишади. Чунки у ерда чемпионат давом этмоқда. Элдор Шомуродов эса Италиядан 25 майда келиши кутилмоқда. БААда эса чемпионат якунланди ва улар Тошкентга етиб келишмоқда.

- Рўйхатда қовурғасидаги жароҳати туфайли Ўзбекистонга даволаниш учун қайтиб келган Одил Аҳмедовни ҳам кўрдик...

- Одил Аҳмедовда кичик жароҳат борлиги рост. Бироқ ўйинлар бошлангунга қадар Аҳмедов майдонга тушишга тайёр бўлади деб ўйлайман.

- "Бунёдкор" дарвозабони Равшан Ягудин йиғинга чақирилишини кўпчилик кутмаганди...
- Балки, лекин бу кенгайтирилган рўйхат ва Саудия Арабистонига кимлар кетиши ҳозир аниқ эмас.

- Беларусга бориб келдингиз. Бироқ БАТЭда ажойиб ўйнаётган Шаҳбоз Умаров негадир рўйхатда йўқ.

- Ҳа, Беларусга бордим ва ҳамюртларимиз ўйинларини кузатдим. Шаҳбоз Умаровнинг ҳаракатлари менга маъқул келди, ёш ва интилувчан футболчилиги кўриниб турибди. Лекин ҳозирча уни йиғинга чақирмасликка қарор қилдик. Сабаби у ўйнаётган жойда бизда Жалолиддин Машарипов ва Ҳожимат Эркинов каби футболчилар бор. Умаров келажакда миллий терма жамоада ўйнашига ишонаман.

- Сўнгги савол ўтган йиғиндан олдин терма жамоа штабидан ўрин олган Антонио Сариоглу кетди деган хабарлар чиқди. Бу қанчалик рост?

- Ҳа, бу рост. Антонио терма жамоани тарк этди ва Мирко Йелилич қайтди. Сабаби Мирконинг иш услуби менга кўпроқ маъқул келади. Шу боис раҳбариятдан Йеличични қайтаришларини ўзим сўрадим.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика