UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  10 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  8

Шаҳбоз Умаров: "Коронавирус бўйича ёлғон маълумот тарқатишди" Янгиликлар

Шаҳбоз Умаров: "Коронавирус бўйича ёлғон маълумот тарқатишди"

Беларусда фаолиятини давом эттираётган юртдошимиз, АГМК жамоасининг собиқ футболчиси, айни пайт Жасур Яхшибоев билан биргаликда "Энергетик БГУ" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳбоз Умаров сайтимизга кечаги ўйин, коронавирус бўйича ёлғон маълумот ва дебют голи ҳақида маълумот берди.

"Кечаги ўйинни ёмон бошладик ва голлар ўтказиб юборилди. Кейинчалик ўзимизга келиб, ўз ўйинимизни йўлга қўйдик. Биринчи бўлим голларга бой тарзда ўтди. Ўйлашимча, мазкур баҳс мухлисларга ёқди. Лекин якунда ғалаба қўлдан чиқарилди.

Урган голимга келадиган бўлсам, хурсандман. Ниҳоят Беларусь чемпионатидаги голларим сонини очиб олдим.

Ҳақиқатдан ҳам ҳозирги жамоадаги ролим бирмунча бошқа. Яъни, аввал чап қанот вингерида ўйнардим. Деярли орқага қайтмасдим. "Энергетик"да эса бутун қанот бўйлаб ҳаракатланишим, орқага қайтиб, ҳимояга ҳам ёрдам беришим лозим. Бунга кўникиш осон бўлмади. Жуда кўп меҳнатни талаб қиладиган роль. Айни дам бу ролга мослашиб, кўникиб қолдим.

Коронавирус? Бизнинг жамоадан бундай ҳолат аниқланмаган. Шунчаки жамоадошимиз, легионер Жуниор шамоллаб қолганди. Мураббий эса таваккал қилмади ва футболчини уйида қолиб даволанишига имконият берди. Кейинчалик матбуотда нотўғри маълумот сиздирилди. Бутун жамоадан тест олишди, ҳеч кимда коронавирус аниқланмади. Ҳаммаси жойида. Буларнинг барчаси ёлғон, шунчаки гап-сўзлар.

Бизни ҳар машғулотлардан аввал қатъий текширишади, доимий назоратдамиз. Мураббий футболчилардан кўчага чиқмасликни, доим уйда қолишни талаб қилади. Уйдан фақат машғулотлар пайти чиқамиз, қолган пайтда уйда ўтириш қоидасига амал қиляпмиз.

Беларусда коронавирус авжига чиққан бўлсада, одамлар ана хотиржам. Ҳеч қандай ваҳима йўқ. Барча хотиржам ва ваҳимасиз ўзининг эҳтиётини қилиб юрибди. Қўлимизни жуда кўп ва тез-тез ювиб, ҳеч ким билан қўл билан сўрашмасдан юрибмиз", - дея гапириб ўтди Шаҳбоз Умаров сайтимиз мухбири билан бўлган суҳбатда.


Эслатиб ўтамиз, Умаров ва Яхшибоев фаолиятини давом эттираётган "Энергетик БГУ" жамоаси Беларусь чемпионатида айни пайтда иккинчи поғонада кетмоқда. Кеча жамоа 11-тур доирасида "Витебск" билан жанговор дуранг қайд этди. Мазкур беллашувни Яхшибоев ўтказиб юборган бўлса, Умаров ўзининг дебют голини киритишга муваффақ бўлди.

Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" 90+5 дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, Умаров эса мусобақадаги илк голини урди (+жадвал)

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика