UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  3 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  33 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   9 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0

Шаҳбоз Беғамов канали: Нико Ковачга имконият тақдим этиладими? Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов канали: Нико Ковачга имконият тақдим этиладими?

Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида "Бавария"даги ҳолат ва Нико Ковач истеъфога чиқадиган бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Немис матбуотидаги реакциядан келиб чиқилса, Нико Ковачнинг ўриндиғи анча қимирлаб қолганди.

Мёнхенгладбахдан учралган мағлубият, яна ҳисобнинг йирик кўриниши ва жамоанинг ўйинда эҳтироссиз ўйнаганини инобатга олсак, истеъфо ростан ҳам жуда яқинга ўхшайди.

Тўғриси, жамоа стартни жуда яхши бошлаганди. Ковач 7 ғалабадан сўнг ҳеч қандай танқидлар хавфидан қўрқмай турганди. Аммо сентябрь ойидаги ФИФА кунларидан сўнг жамоанинг ўйини буткул ўзгарди. Бу эса тезда натижаларда ҳам ўз аксини топди. Охирги марта "Шальке" мағлуб этилди. Кейинчалик "Аугсбург" билан дуранг, "Герта"дан учралган мағлубият, ЕЧЛда "Аякс" олдида чора топа олмаслик ва бугунги йирик мағлубият барчасини жуда тезда издан чиқариб юборди.


Немис матбуотининг ёзишича, нафақат ўйиндаги камчилик ёки натижа пасайгани, балки кийиниш хонасидан ҳам овозлар чиқиб турибди. Бу эса Ковачни Мюнхендаги фаолиятини катта сўроқ остида қолдирмоқда.

Ули Хёнесс бугунги мағлубиятдан кейин клуб кенгаши билан алоҳида йиғилиш ўтказиши аниқ. Нико Ковач билан ҳам махсус суҳбат ўтказилишига шубҳа йўқ. Юзага келган танаффус айни муддао. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу танаффусда керакли қарор қабул қилиниши лозим. Ўтган мавсум ҳам айнан ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусда Анчелотти Хайнкесга ўзгартирилганди.

Ҳозир Ковачни истеъфога чиқариш ёки қолдириш борасида якуний қарор чиқармоқ лозим. Сентябрь ойидаги терма жамоалар ўйини туфайли бўлган танаффус жамоа ўйинининг ритмини бузиб қўйди. Бу нафақат биргина "Бавария"да, умуман терма жамоаларга кўплаб футболчиси кетадиган аксарият грандларда ҳам руй берди. Яққол мисол "Реал" ёки "Барселона".

Ҳозирги кунда Европада фақатгина "Ювентус" енгилмас жамоа бўлиб турибди.

Хўш, Ковачни истеъфога чиқарилса ўрнига муносиб номзод топиладими? Немис мутахассисларидан "Лейпциг"нинг собиқ устози Хаззенхюттль бўш. Зинедин Зидан исталган грандлар учун шорт-листга киритиладиган мутахассис. Аммо Зизуни Мюнхенга келишига ишониш бироз қийин. "Бавария" босслари Зизуга жамоани топширишлари қийин масала. Аммо уни номзодлар қаторидан ўчириб бўлмайди.

Аслида "Бавария" келажак учун жамоага Мирослав Клозени кўзлаётганди. Бу йилдан бошлаб Клозега мустақил равишда "Бавария" ёшлари топширилганди. Аммо Ули Хёнесс ҳозирданоқ жамоани Мирога ишониб топшириши ва яна таваккалга қўл уриши мушкул иш. Аммо бўлиши мумкин. Клозе келажакда "Бавария"ни бошқариши мумкин бўлган энг идеал номзод аслида.

Айни вақтда бўш юрган Луи ван Гаални олиб келишга мюнхенлик босслар яна жазм этишлари мумкинми? Луи ван Гаал билан Хёнесснинг ўзаро муносабатларини инобатга олсак, ишониш жуда қийин. Аммо жамоа манфаати кўзланса, эҳтимолий вариантлардан бири. Нафақага чиққан Юпп Хайнкесни яна безовта қилишмаса керак ҳар ҳолда. Юпп керагидан ортиғини бериб бўлган. Шундоқ ҳам жамоа ва айниқса Ули Хёнесс Юппдан қарздор.

Воқеалар ривожини эрта-индин янада батафсилроқ биламиз. Бу шунчаки тахмин ва эҳтимолий назариялар.

Балки Нико Ковачга вазиятни ўнглаш учун охирги имконият тақдим этилиши мумкин. Тўғри, жамоа сентябрь ойининг иккинчи қисми ва октябрни дастлабки 10 кунлигини жуда хунук ўтказди. "Бавария" агарда эртага "Лейпциг" ютадиган бўлса, унда "кучли бешталик"дан ҳам тушиб кетади. "Бавария"дек жамоа учун бу ҳақиқий инқироз.

Лекин, бир томондан бундай воқеалар ривожини фойдали тарафи борки, жамоа эндиликда Бундеслигада тез югурмасдан, терламасдан ўйнашга ҳаққи йўқ. Буёғига ҳар бир очко олтинга тенг. Бу эса жамоани бутун мавсумни юқори консентрация ва жиддий ёндошувда ўтказишига энг муҳим омил сифатида хизмат қилади. "Бавария"га ҳар баҳор етишмай қоладиган ўйин ритми, консентрация ва рақобат ЕЧЛда жамоани оптимал формада бўлиши учун яхшигина туртки бўлади.

Нико Ковачнинг юкламалари, жисмоний ҳолатга жуда катта эътибори натижасида балки футболчиларнинг ҳолати ҳали жойига тушмаган бўлиш эҳтимолини инкор этиб бўлмайди.

Ковачнинг услубини ҳали тўлиқ билмаймиз, шу боисдан унга якуний баҳо беришга ҳали бироз эрта. Мураббий жамоани юқори оптимал формага баҳорга қадар ушлаб туришни режалаштириб, кучни шунга тақсимлаб, мослаб ишлаётган бўлиши мумкин. Жараён пайтида эса узилиш ва камчиликлар учраши табиий. Айниқса ФИФА кунларидаги узилиш Ковачнинг режаларини бузиб қўйгани аниқ. Балки бу галги танаффусда керакли хулосалар чиқарилиб, вазият юмшатилиши мумкин.

Яқин кунларда эса Мюнхендан Ковачга имконият бериладими ёки масала истеъфо билан ҳал этиладими, деган саволга жавоб чиқиб қолади. Кутамиз.


Шаҳбоз Беғамов - "Telegram"

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика