UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  79 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Шаҳбоз Беғамов: "Бугунги фаворит – "Навбаҳор" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Бугунги фаворит – "Навбаҳор"

Таниқли инсайдер Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги шахсий каналида Coca Cola Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасидаги "Навбаҳор" – "Пахтакор" учрашуви ҳақида пост қолдирди.

"Намангандаги ўйинда фаворит аниқ. Лекин мен бу ўйиндан пенальтилар сериясини кутяпман. Бундай атмосфера ва ҳароратдаги тўқнашувга пенальтилар серияси етишмаяпти холос.

Ҳар иккала жамоада ўтган галги ўйинга нисбатан минимал ўзгаришлар бўлади. "Навбаҳор"да Касьянни асосий таркибда Марушич алмаштирса, "Пахтакор"да Турғунбоев ва балки Мартиновични ҳам бугун асосий таркибда кўрмасак керак.

Алибоев эса дисквалификациядан қайтса, Ҳамдамов ҳам бугун ўйинни бошланғичда бошлаши мумкин.

Хуллас, 120 дақиқалик ўйин ва пенальтилар серияси бўлишини кутамиз.

Кўпчилик "фаворит ким экан?" деган савол билан мурожаат қилаётгани учун жавоб бераман. Биринчи ўйиндан кейинги хулосамдан келиб чиқиб айтаман, бугунги фаворит – "Навбаҳор".

Лекин ўша гап, мен пенальтилар серияси ишқибозиман ва бугунги ажойиб атмосферага 120 дақиқалик "жанг" ва ғолибни аниқлаш учун "лотерея"га мурожаат қилишларини истардим", – дейилади постда.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика