UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Барселона" Рэшфордни ижарага олади  3 14:4715 ёшли футболчи ЖЧда ўйнамоқчи  0 14:22Эшитдик-да! "Машъал" ганалик футболчи билан келишувга эришди  1 14:05"Реал" ва "Барселона" Испания Кубоги чорак финалидаги рақибларини билиб олди  12 13:39"Лечче" футболчиси Аморимнинг биринчи хариди бўлиши мумкин  0 13:13ОФКнинг "Pro" лицензияси бўйича мураббийлик ўқув-курсининг 3-модули Бельгияда давом этмоқда  0 12:45"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади  5 12:26"Барселона" "Жирона" билан келишолмаяпти  1 12:05"Хоразм" Суперлигада уй ўйинларини қаерда ўтказади?  10 11:55"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг африкалик тенгқурини сотиб олишга яқин  27 11:31Расмий хабар: "Хоразм" Суперлигада ўйнайди, фақат...  22 11:10Расмий хабар: Шукурали Пўлатов Про лига дебютанти билан шартнома имзолади  2 10:20Абдуқодир Ҳусанов нима учун 45-рақамни танлаганини айтди   42 10:15Майкл Бабатунде "Машъал" билан хайрлашди  2 09:55"Ал Фейҳа" ўз майдонида ғалаба қозонди. Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  0

Шаҳбоз Беғамов: "Боруссия Д"нинг асосий кучи бу унинг рақиби "Реал" эканлиги Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Боруссия Д"нинг асосий кучи бу унинг рақиби "Реал" эканлиги

Иккита супер футбол баҳслари бизни кутиб турибди. Ўйлашимча, бугун ҳар иккала ўйин ҳам футбол тили билан айтганда, "голлар-ёмғири" остида ўтиши мумкин.
Мадриддаги ўйин мухлисларга кўпроқ гол тақдим этиши мумкин. "Реал" - "Боруссия Д" учрашувида яққол фаворит деб барча "Реал"ни кўрсатмоқда. Бу гапга қўшилиш ҳам мумкин. Аммо Мадрид жамоаси рақибига нисбатан яна беписандлик билан қараш нотўғри. Ўтган мавсум сабоқлари етарли.

Ҳамма одатдагидек "Реал"ни яққол фаворит қилиб қўйганди ва якунда нима бўлганини барча эсласа керак. Тўғри, ҳозирги ва аввалги "Боруссия Д" билан тенглаштириш бироз ғалати туюлиши мумкин. Лекин рақиб ўша-ўша. Кадрлар масаласида ҳам етарлича муаммолар бор. Левандовски ўйинни ўтказиб юборади. Яна бир қанча жароҳатланган футболчилар. "Боруссия Д"нинг асосий кучи бу унинг рақиби "Реал" эканлиги. Дортмунд жамоаси бундай баҳсларда қандай ҳаракат қилишни жуда яхши билади. Юрген Клопп ўтган мавсум Жозе Моуриньога кўп жиҳатлар бўйича зўрлигини исботлаб қўйганди.

Бу йил Анчелоттига исботлашга ҳаракат қилиб кўради. Бу беллашувда "Реал"нинг имкониятлари юқорироқ. Лекин бу тўқнашувда масала ҳал дегани эмас. Ўйин қизиқ ўтади. Айнан ким ғалаба қозониши ҳақида тахмин қилмоқчи эмасман. Лекин асло "Реал"нинг рақибини аутсайдер деб бўлмайди. Ўйлашимча, бугун ҳар иккала дарвозабон гол ўтказиб юборади. "Реал"нинг ҳужумлари "ёввойи", Дортмунликларнинг қарши ҳужуми Мадрид жамоаси учун "қўрқинчли" якунланиши мумкин.

Жозе Моуриньо бугун "ПСЖ"га қарши сафарда зўрлигини исботлаши талаб этилади. Ибрагимович эса АПЛдаги жамоалар ҳимояси мен учун катта муаммо эмас деган гапига бугун жавоб бера олиши керак. "Челси" ҳимоячилари АПЛдаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Златан бугун гапирган гапига майдонда жавоб бера олиши кўпчилик учун қизиқ бўлса керак. Ўйлашимча, бу ўйинда майдон эгалари кичикроқ ҳисобда ғалаба қозонишлари мумкин. Лекин "Челси" ҳимоясини ёриб ўтиш жуда ҳам қийин бўлади. ЕЧЛ чорак финалларида, янаям кучли жамоалар ўртасидаги учрашувларда фаворит ва аутсайдер деган тушунчалар йиғиштириб қўйилади. Ҳаммада имконият бор ва барча жамоалар ўзларининг энг яхши ўйинларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Асосийси, бугунги ўйинлардан кучли ва юқори сифатли супер футбол кутмоқдаман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика