

"Эктор Купер МТЖда авлодлар алмашувини ўтказмайди
Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов каби тажрибали футболчиларимиз катта эҳтимол Купер қўл остида ҳам асосий ролда бўлишади.
Купер терма жамоамизда ҳам аввалги жамоаларида бўлгани каби ҳимоядан ўйнаш услубини қўллаши деярли аниқ. Тўп билан яхши ўйнайдиган футболчиларимиз Купернинг янги ғоясини ўзлаштиришларига тўғри келади. Буёғига тўпсиз яхши ўйнайдиган, ҳужумдан орқага қайтиб мудофаага кўмаклашадиган, қарши ҳужумда тезроқ ва тезкор ҳаракатланадиган футболчиларга муҳтожлик сезамиз. Чунки терма жамоамиз "1-рақам" билан эмас, кўпроқ рақибдан келиб чиқиб "иккинчи" бўлиб ўйнайди.
Купернинг фалсафаси - ҳимояни эҳтиёт қилишдан иборат!", - деб ёзганди бир йил муқаддам Беғамов ўз каналида.




