UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  3 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  14 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17

Шаффофликми ёки бошқа мақсад? "Пахтакор" футболчиларининг маоши ошкор этилиши сабаби нимада? Янгиликлар

Шаффофликми ёки бошқа мақсад? "Пахтакор" футболчиларининг маоши ошкор этилиши сабаби нимада?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан "Пахтакор" футбол клубининг асосий таркиби, мураббийлар штаби ҳамда раҳбариятга алоқадор шахсларнинг клубдан олаётган бир йиллик маоши эълон қилинди.

Буни клуб амалга оширмади, балки "Пахтакор" футбол клуби раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғи асосида оммага ошкор этилди. Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоа вакиллари билан учрашув чоғида айтишича, бундан буён клубнинг мукофот пуллари ва ойлик маошлар шаффоф тарзда очиқ эълон қилиб борилади. 

Бу - яхши, чунки анчадан бери қачон биздаги клублар ҳам пулларни очиқ айтар экан, нега ойлик маош ва мукофот пуллари сир сақланади, трансферлар суммаси нима учун айтилмайди каби саволлар ўртага ташланиб келинади. Бунга "Пахтакор" футбол клуби ойлик маош ва бошқа даромадларни ошкор қилиши орқали чек қўйиши мумкин. 

Албатта, ошкоралик бўлгани яхши. Чунки ошкоралик ва шаффофлик бор жойда одамларнинг бир-бирига ишончи ортади. Ҳеч ким ҳеч кимдан ҳеч нимани бекитмайди. Лекин шу ўринда савол туғилади: нимага асосан "Пахтакор" клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев дабдурустдан маошларни эълон қилишни хоҳлаб қолди? Бунинг замирида нима ётибди? Қуйида шу ҳақда баъзи фикр-мулоҳазаларни билдирамиз. 

Мақсад шунчаки мухлисларни хабардор этиш

Хаёлга келган биринчи фикр шу бўлди, яъни клуб вакилларининг олаётган маошини халққа эълон қилиб бориш. Яъни, ҳисобот бериш.  Футбол ошкораликни маъқул кўради, буни тушунамиз ва шу сабабдан ҳам Жаҳонгир Абидович "Пахтакор" футболчилари ва мураббийлари қанча пул олишини одамлар билиб қўйсин деган маънода топшириқ берган бўлиши мумкин. 

Айтиш мумкинки, суммаларнинг эълон қилингани кўпчиликка маъқул келди. Чунки ким неча пул топишини билишга қизиқиш бизнинг қонимизда бор. Футболчилар қанча топишига эса янада кўпроқ қизиқамиз. Бу томондан олиб қарасак, Жаҳонгир Ортиқхўжаев жуда чиройли юришни амалга оширди. Мухлисларда "Ана бўлар экан-ку, Европада ҳамманинг пулини ёзишади, мана бизда ҳам ошкоралик даври бошланди" каби тасаввур юзага келди. 

Мақсад бюджетни камайтириш бўлиши мумкинми? 

"Пахтакор" айни пайтда юртимиздаги энг катта бюджетга эга клуб ҳисобланади. Ҳозир биз фақат асосий таркиб қанча топишидан хабардормиз. Клуб тизимида шунингдек, бошқа жамоалар ҳам бор, масалан футзал, аёллар, болалар мураббийлари ва ҳоказо. Ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда пул янада катта кўринади.

Йиллик маошлар эълон қилингач, кўпчилик кимнинг қанча топишидан хабардор бўлди. Ва аксар одамларда норозилик кайфияти ҳукм суряпти. Бунга табиий ҳол сифатида қараса бўлади. Чунки футболчилар олаётган маош чиндан ҳам катта. Баъзиларимиз бу пулни умр бўйи ишлаб ҳам топа олмаймиз. Бу ҳақиқат. Мухлисларнинг норозилиги шундаки, футболчилар кўрсатаётган ўйин олаётган пулига мос эмас. Айниқса Эрен Дердийок топаётган маош жуда кўп норозиликларга сабаб бўляпти. 

Маошларнинг бирданига ошкор этилиши кейинги йил клуб бюджети қисқаришига сабаб бўлиши мумкинми? Мумкин. Айтайлик, Жаҳонгир Ортиқхўжаев клуб раиси сифатида футболчиларга сизлар оладиган пул халққа маъқул келмаяпти, кўрсатаётган ўйинингиз шунга мос эмаслигини одамлар гапиряпти, мен қандай қилиб бунча пул бера оламан дейди ва пулларни камайтиришга ўтади. Қарабсизки, шу тариқа бюджет камайиб боради. 

Уставда нима дейилган? 

Ҳар бир клубнинг ўз устави, яъни низоми бор. Ва ҳар бир клуб шу уставга монанд фаолият олиб боради. Айтайлик, клуб уставида футболчилар, мураббийлар оладиган маош ва мукофот пуллари оммага эълон қилинмайди деган банд бўлиши мумкин. Низомда бўлмаса ҳам, бу нарса шартномада ёзилган бўлади. 

Шундан келиб чиқиб айтганда, Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғига биноан маошлар ошкор этилиши клуб уставига ёки футболчи ва мураббийлар шартномаси шартларига тўғри келадими? Масаланинг бу томони ҳам бор. Айтайлик, сиз футболчисиз ва қанча топишингиз оммага чиқишини хоҳламайсиз. Бу вазиятда сиз ўз ҳуқуқингиздан фойдаланиб, менинг пулларимни эълон қилманг, буни хоҳламайман деб айтишга тўлиқ ҳаққингиз бор. Нима деб ўйлайсиз, бу ҳолатда футболчилар ва мураббийлар ҳуқуқи поймол қилинган бўлиши мумкинми?

Шаффофлик қаерда кўринади?

Европада клублар йиллик харажатлар ва даромадларини эълон қилиб боришади. Бу тушунарли. Лекин бир нарсани ҳисобга олайлик, улар умумий суммани келтиради. Масалан, бирон бир клуб умумий ҳисобда 100 сўм харажат қилдик ва 50 сўм даромад топдик деб айтиши мумкин. Лекин ҳеч бир клуб ўз футболчиси ёки мураббийи қанча пул олишини алоҳида исм-шарифи билан келтирмайди. Қолаверса буни футболчилар ҳам хоҳламайди.

Бизга кучли чемпионат керак

Ҳозир кўпчиликда булар кўп пул топар экан, лекин ўйини шунга лойиқ эмас деган фикрлар бонг уряпти. Лекин бир нарсани унутмайлик, дунёдаги барча профессионал лигаларда футболчилар кўп пул топади. Арзон чемпионат қаерда бор? Бор бўлса ҳам арзон чемпионатни ҳеч ким кўрмайди, ҳеч ким қизиқмайди ҳам. 

Бизга эса кучли чемпионат керак. Кучли чемпионатни катта пул топадиган футболчилар вужудга келтиради. Баъзан шунча пул сарфлаб ҳам жаҳон чемпионатига чиқа олмаяпмиз деймиз. Лекин ўша пулларни долларга ўгирганда арзимас сумма бўлади. Балки жаҳон чемпионатига чиқадиган жамоалар биздан ўн баробар кўп харажат қилаётгандир. 

Спортда натижага эришиш барибир пул талаб қилади. Футболда ҳам шундай. Футболчилар маошини ошкор қилиш эса ўзбек футболига нимадир фойда беради деб ўйламайман. Масалан, ўзим учун ким қанча топаётганини қизиғи йўқ. Ҳаммага ризқни Худо беради, кимгадир кўп, кимгадир кам. Шу боис мен футбол кўрганда, мураббийларнинг зуккосига, футболчиларнинг эса маҳоратига эътибор қаратаман. Тўғриси, уларнинг қанча пул топиши билан ишим йўқ.

Энди фараз қиламиз, бизда футболчилар кўп пул топяпти, дарҳол уларнинг ойлик маошини камайтириш керак деб пулларни кескин тушириб юборсак, биласизми нима бўлади? Футболчилар ўзимизда сал-пал ўйнаб олгач, дарҳол четга кетишга тушади. Фарқи йўқ, Бангладешми, Камбоджами, Малайзиями, Ҳиндистонми фарқи йўқ - камида 4-5 минг доллар берса бўлгани, ундан кўра ўша ёққа бориб пул ишлаб келаман дейди. 

Ўзи шундоқ ҳам кўп футболчиларимиз Вьетнам, Таиланд, Малайзияларга бориб ўйнаб келишди ва шу кунларда кетишга тайёрлар ҳам бисёр. Биз эса энг яхши футболчиларни фақат Европага жўнатиб, бошқаларни ўзимизда олиб қолишга ҳаракат қилишимиз лозим. Чунки зўр ўйинчилар кетиб қолаверса, таркибида номи чиқмаган футболчилар тўп тепаётган жамоалар иштирокидаги Суперлигани ким кўради?

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика