UZ

Сўнгги янгиликлар

09:21Ван де Бек “Реал”га ўтадими?  0 08:43Гюндоган: “Левандовски – дунёнинг энг кучли ҳужумчиси”  1 08:17Каземиро: “Реал” ЕЧЛ ва Примерада ғолиб чиқмоқчи, аммо ҳозир коронавирусни енгиш муҳим”  0 07:58Капелло: “Англия термасида футболчилар билан мулоқотда муаммолар бўлмаган, Россия термасида эса...”  0 07:39“Мане айни пайтда Африканинг энг яхши футболчиси”  0 07:16Можи: “Зидан учун Пересни катта маблағ сарфлашга мажбур қилганман”  0 03:03"Рома"га "Шахтёр"нинг 3 футболчиси керак  0 02:00Olamsport: Хабибнинг моддий аҳволи ҳақида маълумот берилди, вирус устидан кулган мураббий ва бошқа хабарлар  0 01:50"Рома" Гётцега қизиқиб қолди  0 01:22"Реал" Эдегорни қайтариш вариантидан воз кечмайди  0 00:56"Барселона" Мартинесга 10 миллион евро маош таклиф қилади  0 00:49"Ливерпуль" ходимлари пуллик таътилга чиқарилди  10 00:34Франциялик мураббий чемпионлик медалини аукционга қўйди  0 00:29Зидан "Реал" футболчилари билан видеоконференция ўтказди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Шадрин қаҳрамонга айланган, Ўзбекистон МТЖ эса "самурайлар"ни илк марта таслим этган ўйин ҳақида Янгиликлар

Шадрин қаҳрамонга айланган, Ўзбекистон МТЖ эса "самурайлар"ни илк марта таслим этган ўйин ҳақида

Қадрли мухлислар кеча бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон устидан қозонилган тарихий ғалабасини ёдга олган эдик.

Бир ўйин тарихи. Бақоев “Озоди”да Эронни бўйсундирган учрашув 

Бугун эса яна ЖЧ – 2014 саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Япония билан сафарда ўтказилган учрашув тафсилотлари ва ўйинга доир қизиқарли воқелари ҳусусида фикрлашамиз. 

Саралаш ўйинларининг биринчи босқичида Осиё қитъасининг 20та терма жамоаси бешта гуруҳга тақсимланди. Бунда ўз гуруҳларида 1 ва 2 – ўринларни қўлга киритган жамоалар кейинги ҳал қилувчи босқичга йўлланма оларди. Ўтказилган олтита ўйинларнинг ичида энг мураккаби Японияга терма жамоасига қарши кечганди. Қувонарлиси мазкур босқичда терма жамоамиз “кун чиқар” юрт вакиларидан нақд олти очкога ўзиб кетади. Гуруҳдаги сўнги баҳс айнан Япония билан Токиодаги ҳашаматли “Тойота” стадионида бўлиб ўтади. 

Икки терма жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиб бўлгани сабабли ўйиннинг даражаси юқори эмасди. Тожикистон терма жамоаси Тошкентда йирик 3:0 ҳисобида таслим этилгач жамоамиз 13 очко тўплаб гуруҳда якка пешқадамга айланди. Рақибларда эса 10 очко мавжуд эди. Уларга биринчи ўринга кўтарилиб олиш учун жуда яхши имконият юзага келганди. 

Маълумки, азалдан гуруҳимизда Япония тушмасайди деб ҳайиқиб турардик. Абрамов эса ҳар қандай жамоани мағлубиятга учрата олиш мумкинлигини исботлай олганди. Аммо, ўйиндан олдин таркибимизда жиддий муаммолар юзага келади. Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Вагиз Галиулин сингари етакчи футболчилар Тожикистон билан учрашувда суъний тарзда атайин сариқ карточка олганликлари сабабли ФИФА томонидан жиддий жазоланади ва иккита учрашувга дисквалификатцияга қилинади. Шунингдек, Одил Аҳмедов ҳам жамоага ёрдам бера олмасди. Уларнинг ўрнига ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларга ишонч билдирилди. 

Беллашув бош ҳаками Абдуллоҳ Балидеҳнинг ҳуштаги янграши биланоқ мезбонлар бирин кетин ҳавфли ҳужумла ёмғирини ёғдиришни бошлашди. Очиғи, уларнинг махоратдан бизникилардан бир бош устунлигини сезиб олиш қийин эмасди. Биринчи бўлимда ҳимоямизни бамисоли ўққа тутилган армияга ўхшатса бўларди. Японларнинг тезлик билан чиқарган қарорлари, жарима майдончамиз ичига ёриб киришлари футболчиларимизни саросимада ушлаб турди. Шинжи Кагава, Юто Наготомо, Макото Хасебеларнинг юришлари анча кескин кўриниш олди. Бунинг натижасида Вадим Абрамов биринчи бўлимдаёқ ўзгаришга қўл урди. Илдар Магдеевнинг ўрнига ОТЖ футболчиси Ойбек Қиличевни майдонга туширди. 

35-дақиқада Алберто Заккерони шогирдлари ҳисобни очишга яқин келишди. Аммо, маҳаллийлаштирилган дегионер футболчи Майк Хавинаарнинг голи инобатга олинмайди. Иккинчи бўлимнинг 54–дақиқасида вакилларимиз майдон марказида тезкор қарши ҳужумга ўтишади. Қанотдан моҳирона тарзда ошириб берилган тўпни Баҳодир Насимов боши билан дарвозага киритишга ҳаракат қилади. Унинг зарбасини Эдзи Кавашима қайтаради. Қайтган тўпга биринчилардан бўлиб етиб келган Александр Шадрин дарвозани ишғол қилади. Ҳисоб очилгандан сўнг Япония босимни оширади, голли вазиятларни юзага келтиради. Бироқ, омад чинакамига шу куни бизга кулиб боқади. 

Иккинчи таркиб билан “самурайлар”ни сафарда ютиб келган терма жамоамиз тарих зарварақларидан жой олади. Сабаби бундан олдин қандай мусобақа бўлмасин бу юрт терма жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлиб келганмиз. Терма жамоамиз тарихдаги энг йирик мағлубиятни ҳам Япониядан (1:8) қабул қилиб олганмиз. ЖЧ–2010 саралашида сафарда дуранг қайд этган бўлсак, уйда кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Ўшанда Ясуҳито Эндо гол уриб ғалабани илиб кетганди. Бу сафар эса реванш олинди дея оламиз. Биринчи ўйинда “Пахтакор” марказий стадионида Сервер Жепаровнинг голи бир очко келтирганди. Ўйлаймизки, келажакда тарихни янгилаш учун бизда яна имконият юзага келади. 

ЖЧ-2014. 3-саралаш босқичи. 6-тур.

Япония – Ўзбекистон 0:1 (0:1, 0:1)

29. 12. 2012. Токио (Япония). “Тойота” стадиони. 42720 томошабин.

Бош ҳакам: Абдуллоҳ Балидеҳ (Қатар)

Гол: Александр Шадрин, 54

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Ислом Иномов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Илдар Магдеев( Ойбек Қиличев, 38), Жасур Ҳасанов (кичик), Станислав Андреев (Дилшод Раҳматуллаев, 58), Баҳодир Насимов, Александр Шадрин (Шавкат Саломов, 65)


Абдулазиз Искандаров тайёрлади 



Рейтинг: +20   

Фикрлар

+5   
24 мар 18:41:43
Bahrom Yunusov
Shadrin yaxshi oyinchi edi
+5   
24 мар 18:39:01
polygon
Yaponiyani kombinatsiyalariga 5 baho
+4   
24 мар 19:14:36
Азиз Ташкент
2чи состав блан ютиб келишуди адашмасам уша вактда копчилини нотанишиди
+3   
24 мар 21:21:25
piramida
Бу ўйин Хиросима 94, ярим финалдаги Ўзбекистон - Жанубий Корея (1:0) ни копияси десаям бўлади.
+3   
24 мар 20:46:03
..::SHERZODBEK::..
Шу уйинни олиб беринглар спорт твдан
+3   
24 мар 18:32:19
Barsa Tottenham
Xudo o'z rahmatiga olgan bo'lsin, Ajoyib o'yinchi edi Alexander
+2   
24 мар 21:44:28
Mirshohid
piramida фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўша ўйин бўлган кунни ким эслайди. Трансляция тўғридан тўғри олиб берилмаган. Роса қаттиқ хафа бўлгандим ЎФФ дан. Кейинчалик хар қил гаплар чиққанди. Японлар келишув таклиф қилишган, яъни сизлар бизга Тошкентдаги ўйин трансляциясини сотмайсизлар, биз сизларга япониядаги ўйин трансляциясини сотмаймиз текинга берамиз дейишган. Лекин ЎФФ Тошкентдаги ўйинни анча пулга сотиб, Япониядаги ўйинни сотиб олмаган. Натижада биз оддий мухлислар роса хуноб бўлганмиз. кейинроқ кечроқми эсимда йўқ, эртаси куними паст сифатли ўйинни твда кўрсатиб беришган ... .Шунақа гаплап
Bu o'yin kechagidek esimda. Ammo uyinni man jonli ko'rgandim tvda ( koreada ) uyinku o'z yo'liga uyinni ertasiga koreyisliklar shokka tushgandi. Ahir kimsan Yaponiyani uyida hamda tarkib ham 2 tarkib. To'g'risi juda ham yayragandik koreyislarni oldida :))) yana bir gap o'zimmizni yurtdoshlar yaponlarga kerak bo'lmagan uyin shunga kuch bn o'ynamadi degan gaplarni aytishgandi uff.uzda shularga aytadiganim uyindagi hissob tarixda qoladi va buni yaponlar bozdan ham ko'ra yahshi biladi. Ikki hissa kuch bn o'ynagan o'z o'yida edi uyin. Hafa bo'ladigani odamni, bu gaplarni o'zimmizni muhlislar aytgani. Boshqa milllat vakili aytsaku tushunasan ko'ra olmayapti deb ketaverasan ammo bizni o'zimmizikilar shunday deb tursa uyinchilarda intilish qoladi?...
+2   
24 мар 18:33:38
polygon
Mo'lovli Amaki gullagan vaqti ekan
+1   
25 мар 19:47:39
Ramiz Iskandirov
Qachongacha eslab yuramiz yana? 20 yilmi yoki 48 yilmi?
Tezroq kopaytirish kerak bunaqa natijalarni. Bomasa Maldiv orollaridan xam orqada qob ketamiz.
+1   
24 мар 21:19:56
piramida
Ўша ўйин бўлган кунни ким эслайди. Трансляция тўғридан тўғри олиб берилмаган. Роса қаттиқ хафа бўлгандим ЎФФ дан. Кейинчалик хар қил гаплар чиққанди. Японлар келишув таклиф қилишган, яъни сизлар бизга Тошкентдаги ўйин трансляциясини сотмайсизлар, биз сизларга япониядаги ўйин трансляциясини сотмаймиз текинга берамиз дейишган. Лекин ЎФФ Тошкентдаги ўйинни анча пулга сотиб, Япониядаги ўйинни сотиб олмаган. Натижада биз оддий мухлислар роса хуноб бўлганмиз. кейинроқ кечроқми эсимда йўқ, эртаси куними паст сифатли ўйинни твда кўрсатиб беришган ... .Шунақа гаплап
+1   
24 мар 20:15:01
baha
Худо рахмат киган болсин шадринни тарихий галаба
+1   
24 мар 19:54:21
Iskandar Davronov
Yaponiyani tarkibiniham yozinglar
   
25 мар 10:47:20
FC ARSENAL •FC BARCELONA •AC MILAN
Уша саралашда унча-мунча килолмаётган ишларни киганди термамиз. Япония ва Эронни маглуб этиш орзу бб келётганди. Абрамов ва Косимов кучли характер курсатган уйинлар.. Энди Австралия коляптида, кенгуруларниям бир таъзирини беришса эди. ОК-2011 даги 0-6 аламимиз копкетган
   
25 мар 10:34:08
Hmmm yak gap mo'sho'tda
Formachani qarang.. juda chiroyli bugan ekan
   
25 мар 09:42:20
Nematjon
Шадрин рахматли Навбахорда порлаганди пахтакор дарвозасига адашмасам 2 та туп киритиб уйин кахрамони булганди!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг