UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  0 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4

Шацких: "Суперлигада барча майдонлар яхши бўлишини истардим" Янгиликлар

Шацких: "Суперлигада барча майдонлар яхши бўлишини истардим"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қизиқарли ва кескин кечди. Биринчи бўлимдаги вазиятларнинг ўзидан самарали фойдаланганимизда баҳс тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Нефтчи" бизга муаммо яратишга уринди, лекин қизил карточкадан сўнг тўлиқ устунликка эга бўлдик. Иккинчи гол ўйинни деярли якунлади. Кейин тўпни хотиржам назорат қилиб, баҳсни ниҳоясига етказдик.

Жамоага янги қўшилган футболчилардан кўнглим тўлмоқда. Тактик услубга ҳар бир ўйинчи кўникиб олгач, янада яхшироқ футбол кўрсатамиз.

Ҳар бир рақиб жиддий қийинчилик туғдириши мумкин. "Нефтчи" охирги ўринларда бормоқда, лекин жиддий муаммо яратадиган жамоа. Суперлигада барча майдонлар яхши бўлишини истардим. Шунда ўйинлар тезроқ, кескинроқ бўлади. Ушбу майдон ҳолати ёмон эмас, аммо уч жамоанинг ўйин ўтказаётгани сабабли юкламага чидай олмаслиги мумкин. Кейинги йил Фарғонада ўйнашдан хурсанд бўламиз. Футбол ишқибозлар учун ўйналади", — деди "шерлар" устози.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика