UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслиги намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  0 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  4 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0

Шацких: "Суперлигада барча майдонлар яхши бўлишини истардим" Янгиликлар

Шацких: "Суперлигада барча майдонлар яхши бўлишини истардим"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қизиқарли ва кескин кечди. Биринчи бўлимдаги вазиятларнинг ўзидан самарали фойдаланганимизда баҳс тақдирини ҳал этишимиз мумкин эди. Бироқ улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда "Нефтчи" бизга муаммо яратишга уринди, лекин қизил карточкадан сўнг тўлиқ устунликка эга бўлдик. Иккинчи гол ўйинни деярли якунлади. Кейин тўпни хотиржам назорат қилиб, баҳсни ниҳоясига етказдик.

Жамоага янги қўшилган футболчилардан кўнглим тўлмоқда. Тактик услубга ҳар бир ўйинчи кўникиб олгач, янада яхшироқ футбол кўрсатамиз.

Ҳар бир рақиб жиддий қийинчилик туғдириши мумкин. "Нефтчи" охирги ўринларда бормоқда, лекин жиддий муаммо яратадиган жамоа. Суперлигада барча майдонлар яхши бўлишини истардим. Шунда ўйинлар тезроқ, кескинроқ бўлади. Ушбу майдон ҳолати ёмон эмас, аммо уч жамоанинг ўйин ўтказаётгани сабабли юкламага чидай олмаслиги мумкин. Кейинги йил Фарғонада ўйнашдан хурсанд бўламиз. Футбол ишқибозлар учун ўйналади", — деди "шерлар" устози.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика