UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  3 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  2 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр" Янгиликлар

"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Машарипов АГМК билан ўйинга тўлиқ тайёр"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 3-тур доирасидаги АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида дубайликлар устози Маҳди Али Ҳасан иштирок этди.

"Ўйин биз учун жуда муҳим. Айниқса "Ҳилол"дан учралган мағлубиятдан кейин имкониятларимизни яхшилаб олишимиз зарур. АГМК билан бўладиган баҳс муҳим аҳамият касб этади. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш қийин кечмоқда. Лекин мен таркибдаги барча футболчиларимга тўлиқ ишонаман. Олмалиқликлар билан бўладиган иккита баҳс ҳал қилувчи бўлади. Биз кейинги босқичга чиқиш имкониятларини сақлаб қолиш ва уни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз. Эҳтиёткорлик ва дадилликни сақлаб қолишимиз керак бўлади. Ўтган ўйинда мағлубият жисмоний тарафлама юзага келган инқироз туфайли бўлди. "Ҳилол" билан майдон марказида кўп тўп йўқотдик. Эртага Машарипов қайтади ва у АГМК билан ўйинга ҳар тарафлама тайёр. Хоҳ жисмонан, хоҳ руҳан Жалол АГМКга қарши жангга тайёр. Эртага Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан. Ўйин сифати ҳам ошади", дейди 56 ёшли мутахассис. 

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика